Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига 2,6 мингдан ортиқ ёзма ва 1 мингдан зиёд оғзаки мурожаат келиб тушган. Шунинг 92,6 фоизи истеъмолчилар фойдасига ҳал этилди. «Ишонч телефони» орқали тушган мурожаатларнинг аксарияти бўйича тегишли чоралар кўрилди, қолган аризалар юзасидан федерация ваколати доирасида тушунтиришлар берилди.

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

«Яна шуни таъкидлаш керакки, фуқароларнинг долзарб масалаларини ҳал этишда мувозанатни сақлашга ҳаракат қиламиз, — дейди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Олимжон Жумаев. Соғлом бола йилида ишлаб чиқилган кўплаб лойиҳаларни фуқаролар яшаш жойларида амалга оширмоқдамиз. Бу борада доимий ҳамкорларимиз бўлган «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, фуқаролар йиғинлари ва бевосита аҳоли бизни қўллаб-қувватламоқда».

Изоҳ
Асосий янгиликлар