Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31 июль куни эълон қилинган фармонига кўра, 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,12 баравар оширилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фармонга кўра, 2014 йилнинг 1 сентябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
- иш ҳақи – ойига 107 635 сўм;
- ёшга доир пенсиялар – ойига 210 525 сўм;
- болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 210 525 сўм;
- зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқациз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 129 180 сўм миқдорида белгиланди.
Изоҳ (0)