Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибдаги уй-жойлар қурилиши дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг ўтган даврида 1,3 триллион сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги.
Янги қишлоқ массивларида намунавий лойиҳалар асосида бунёд этилган 4486 якка тартибдаги уй-жой фойдаланишга топширилди, 417,3 километр сув таъминоти тармоқлари, 74,6 километр айланма ва ички автомобиль йўллари, 165,5 километр электр ва 149 километр газ таъминоти тармоқлари ишга туширилди.
Жорий йил бошидан буён жами 5,8 миллион квадрат метр (2013 йилнинг шу даврига нисбатан 113,9 фоиз), жумладан, қишлоқ жойларда 4,4 миллион квадрат метр уй-жой (115,9 фоиз) фойдаланишга топширилди. 1,7 минг километр сув таъминоти тармоғи (жумладан, қишлоқ жойларда 1,5 минг километр) ва 289 километр газ тармоқлари (212,9 километр) барпо этилди.
Изоҳ (0)