2014 йил январь—июнида Қозоғистон Ўзбекистонга буғдой ун ёки жавдари ун экспортини 442,5 минг тонна ёки 111,6 миллион долларгача оширди. Бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан ҳажм бўйича 4,9 фоизга кўп, қиймат бўйича 10,3 фоизга кам демакдир.
«Анҳор» нашрининг Капитал.кз’га таяниб хабар беришича, ўтган олти ой давомида Қозоғистон унини энг кўп Ўзбекистон (442,5 минг тонна), Афғонистон (298 минг тонна), Тожикистон (86,4 минг тонна), Қирғизистон (31,2 минг тонна) ва Туркманистон (24,9 минг тонна) сотиб олган.
Изоҳ (0)