Америкалик талабалар музқаймоқ ишлаб чиқара оладиган 3D принтерни тақдим этишди. Бу ҳақда Mail.Ru хабар берди.
Уч нафар ихтирочи талаба Solidoodle номли 3D принтерини музлатгичнинг ичига жойлашди ва унга музқаймоқ ҳамда суюқ азот ёрдамида музқаймоқ ҳосил қилишни «ўргатишди». Жараёнда азот музқаймоқни музлатиш ва унга яхшироқ шакл бериш учун ишлатилади.
Қурилманинг музақаймоққа шакл беришида хатолар кўп. Шу боис музқаймоқнинг бир қанча қисми ортиқча бўлиб қолмоқда. Бу эса ихтирочиларни хавотирлантирмаяпти.
Ихтирочиларнинг сўзига кўра, принтер бу ҳолатга келгунча улар анча музқаймоқни бажонидил ейишларига тўғри келган :)
Талабаларнинг «илмий иш»и уларга техника нафақат қизиқарли, балки «ширин» ҳам эканлигини таъкидлайди.
Изоҳ (0)