Ўзларини коммунал, тиббиёт ёхуд ижтимоий таъминот хизмати ходимлари сифатида таништириб, кекса ёшдаги фуқароларнинг ишонувчанлигидан фойдаланиб, хонадонларига тўсиқсиз кириб, уларга нисбатан қотиллик, босқинчилик ва бошқа оғир турдаги жиноятларни қасддан содир этган уюшган жиноий гуруҳ аъзолари Ж.Қосимов ва Н.Уразовага нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан Бош прокуратуранинг жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилди ва 2014 йилнинг 27 июнь куни Ж.Қосимов ва Н.Уразоваларга нисбатан суд ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокротурасининг матбуот хизмати хабар беради.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг 2014 йил 27 июндаги ҳукмига кўра, Ж.Қосимов ва Н.Уразова Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди. Ж.Қосимовга умрбод озодликдан маҳрум қилиш, Н.Уразовага эса 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Шунингдек, суд ҳукмига кўра, Бош прокуратуранинг Ж.Қосимов ва Н.Уразовадан жабрланувчиларга етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилди.
Изоҳ (0)