2014 йил 10 июль куни Ўзбекистонга Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Аҳмет Давутўғли расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида Тошкентда икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилади, уларда ўзбек-турк муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, халқаро ва минтақавий хусусиятдаги долзарб масалалар муҳокама этилади.
Туркия ТИВ раҳбари Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов томонидан қабул қилинади.
Изоҳ (0)