Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12216.01
    • RUB 123.1
    • EUR 12807.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +16°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Ўзбекистонда болалар спортидаги камчиликлар учун мансабдорларга ҳайфсан эълон қилинди

    08.07.2014, 14:13 4930

    1 июль куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод — 2014» спорт мусобақалари ўтказилиши якунлари тўғрисида» қарор қабул қилди. Унда шу йил 29—31 майда Наманган шаҳрида ўтказилган «Баркамол авлод — 2014» спорт мусобақалари якунлари билан боғлиқ маълумотлар берилиши билан бирга, ёшларни спорт билан шуғулланишга жалб этиш ишлари зарур даражада ташкил этилмагани учун баъзи вилоятлар танқид қилинди.

    Фото: «Ўзбекистон овози»

    Фото: «Ўзбекистон овози»

    Болаларнинг спорт машғулотлари билан қамраб олинишини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, спорт иншоотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар ташкил этилганлиги, шунингдек «Баркамол авлод — 2014» спорт ўйинларининг якунловчи босқичида тегишли жамоаларнинг иштироки натижалари бўйича эришилган юқори спорт кўрсаткичлари учун Тошкент шаҳри ҳокими Р.Ж. Усмоновга, Наманган вилояти ҳокими Б.Т. Юсуповга ва Самарқанд вилояти ҳокими З.Т. Мирзаевга, шунингдек, «Баркамол авлод — 2014» мусобақаларида юқори натижаларга эришишга улуш қўшган ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг ҳудудий бошқармалари ва маданият ва спорт ишлари бошқармалари раҳбарларига ҳамда ўқувчилари ва тарбияланувчилари «Баркамол авлод — 2014» мусобақаларида энг яхши натижалар кўрсатган академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари раҳбарларига ва минтақавий жамоаларнинг тренерларига ташаккурнома билдириш ҳақида қарор қилинди.

    Спорт объектларидан фойдаланишнинг етарлича самарадорлиги таъминланмаганлиги, болалар спортини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг даражаси пастлиги ва жамоаларнинг қониқарсиз якуний натижалари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Б.Я. Янгибоевга, Сирдарё вилояти ҳокими О.Ш. Ашурматовга ва Жиззах вилояти ҳокими С.У. Исмаиловга ҳайфсан эълон қилинди.

    «Баркамол авлод — 2014» ёшлар ўйинларининг бошланғич босқичларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишдаги нуқсонлар ва камчиликлар учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори У.З. Салимов огоҳлантирилди, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директорининг биринчи ўринбосари Х.Ф. Зикриллаевга эса ҳайфсан эълон қилинди.

    Бундан ташқари, ишда йўл қўйилган камчиликлар учун Сирдарё (Б. Исматов) ва Жиззах (М. Юсупов) вилоятлари маданият ва спорт ишлари бошқармалари бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари (Д. Калхурозов), шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи (Д. Иззатуллаев) эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

    Сирдарё (Н. Эгамбердиев) ва Жиззах (Ш. Турдиев) вилоятлари ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқларига ҳайфсан эълон қилинди.

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ЕЧЛ. “Ньюкасл” “ПСЖ”ни йирик ҳисобда мағлуб этди, “Манчестер Сити”да ишончли, “Барселона”да қийин ғалаба, “Боруссия Д” “Милан” билан дуранг ўйнади

    Бугун, 02:21

    “Бу китобда инсоннинг ақл етмайдиган абадий сир эканлиги тўғрисида ёзилган…” — “Қатлга таклиф” романи ҳақида

    Кеча, 23:30

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    Кеча, 23:13

    Наманганда текстиль корхонаси ходимларида заҳарланиш кузатилди. Улардан 5 нафари касалхонага ётқизилган (видео)

    Кеча, 22:22

    Instagram: Укасини уйлантирган Зиёда, ойига 20 минг топадиган Мўмин live, Нилуфар Усмонова хонадонида байрам

    Кеча, 22:15

    Ўзбекистонликлар Германияга ойлиги 1,7 минг евро бўлган ишга таклиф қилинмоқда

    Кеча, 22:11

    ЎзМУ проректори талаба қизнинг онасига қўполлик қилгани акс этган видео тарқалди

    Кеча, 21:57

    АҚШ Эрондан мусодара қилинган қурол ва ўқ-дориларни Украинага юборади

    Кеча, 21:30

    Футбол бўйича ЖЧ—2030 6 та мамлакатда бўлиб ўтади

    Кеча, 21:16

    Green Card DV-2025 мавсуми учун рўйхатдан ўтиш бошланди. Аризани тўғри тўлдириш бўйича йўриқнома

    Кеча, 21:01

    Тавсия этамиз

    Америкага пиёда кетаётганлар, ёмғир сўраш учун қилинган ибодат, ерда ётган бемор она — 4-октябр суратлари

    23:00 / 04.10.2023

    “Док-1 Макс” иши: Ҳиндистонлик судланувчининг адвокати яна уни қамоқдан олиб чиқишга уринди

    17:00 / 04.10.2023

    Фирибгарликда айбланаётган Трамп, дренаждан чиққан ўлик делфинлар, бозордаги улкан саккизоёқ — 3-октябр суратлари

    23:00 / 03.10.2023

    “Ойига 80-100 млн сўмлик дорилар сотилиб, ўзаро тақсимлаб келинган”. “Док-1 Макс” судида фармацевтларнинг яна бир кирдикори фош бўлди

    17:00 / 03.10.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда пенсия олаётган II жаҳон уруши қатнашчилари ҳақида маълумот берилди

    16:00 / 04.10.2023

    Ўзбекистондаги банклардан бирига банк операцияларини амалга ошириш тақиқланди

    11:00 / 04.10.2023

    Заправкаларда метан ва Аи-92 бензини нархи ошгани айтилмоқда

    20:00 / 01.10.2023

    Марказий Осиёга сармоя киритиш ижобий натижа берадими? 

    23:00 / 29.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Қашқадарёда “Ёр-ёр” кўрсатуви орқали аёл билан танишган эркак уни ўлдириб қўйди 

    10:00 / 04.10.2023

    Тошкент вилоятида такси ҳайдовчиси ўлдирилиб, машинаси ёқиб юборилди (видео)

    16:00 / 04.10.2023

    “Жасадлар чириб кетиши учун хлор сепишган”. Ўзбек халқи асл ўғлонларидан жудо бўлган тун ҳақида

    19:00 / 04.10.2023

    Урушга қарши чиққан россиялик журналист Марина Овсянникова 8,5 йилга колонияга ҳукм қилинди 

    14:00 / 04.10.2023

    “Улар қаҳрамон”— мутахассис 160 километрлик тирбандликда қолиб кетган ўзбек ҳайдовчилари ҳақида

    13:00 / 04.10.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.