Samsung компаниясининг янги премиум-флагмани — Galaxy F металл корпусга эга бўлади. Бу ҳақда Mail.Ru хабар берди.
Интернетда тарқалган суратларга кўра ва сурат муаллифининг тасдиқлашича, Galaxy F смартфонининг четлари металдан ишланган. Galaxy S ва Galaxy Note линейкасидаги қурилмаларда эса пластмасса ишлатилган. Galaxy F'нинг олд ва орқа томонлари эса пластмассалигича қолади.
Қурилма қайсидир маънода метал рамкали Nokia Lumia 925/930 ва метал билан полировка қилинган металга ўхшаш қопқоққа эга LG G3’га ўхшаш бўлади.
Тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 805 процессори, 3 Гб тезкор хотира ва 16 мегапикселли камерага эга Galaxy F смартфони сентябрь ойида тақдим этилиши ва кузда ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган iPhone 6’га рақиб бўлиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)