Ўзбекистонда Кореянинг LG компаниясига тегишли янги G3 флагман смартфони сотила бошлади. Ҳозирча харидорларга фақат кулранг корпусдаги модел тақдим этилмоқда. Тилларанг ва оқ рангдаги телефонлар кейинроқ сотувга чиқади. Бу ҳақда Mobinfo.uz хабар берди.
16 Гб доимий хотирага эга LG G3 пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида 2,2 миллион сўмдан сотилмоқда. Таққослаш учун, LG G2’ни 1,4 миллионга харид қилиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, оммабопликда Samsung Galaxy S5’ни ортда қолдирган LG G3 смартфони 5,5 дюймли 2560×1440 пикселли дисплей, тўрт ядроли Qualcomm Snapdragon 801 процессори, 3 Гб тезкор, 16/32 Гб ички хотира, 13 мегапикселли олд камера ҳамда 3000 мА/соат сиғимидаги аккумулятор билан жиҳозланган. Унда Android 4.4 Кит-Кат операцион тизими ўрнатилган.
Изоҳ (0)