Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19 июнь, пайшанба куни Украина шарқида айирмачилар отрядлари ва украин армияси ўртасидаги оғир қуролли тўқнашувлар қайта бошланди. «Донецк Халқ Республикаси» вакиллари Ямполь ва Красний Лимандаги жанглар ҳақида хабар берган. БМТ ҳисоботларига кўра, қарама-қаршиликларда ҳалок бўлганлар сони 350 дан ошган. Уларнинг кўпчилиги тинч аҳоли вакилларидир, деб ёзади Euronews.

Фото: Euronews

Фото: Euronews

НАТО бош котиби Андерс фог Расмуссен Украина чегарасида Россия ҳарбий ёрдами кўпайгани кузатилганини айтган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Женевадаги бошқармаси вакили Жанни Магаззени юзага келган вазият инсон ҳуқуқларига риоя қилиш билан боғлиқ қатор муаммоларни келтириб чиқаришини таъкидлади.

Ўз навбатида, Кремль маъмурияти раҳбари Сергей Иванов Украинага ҳеч қандай ёрдам берилмаётганини айтмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Ўзбекистон мадҳияси қабул қилинганига 30 йил тўлди. Давлат рамзи тарихига қисқача назар
Маҳаллий
Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин нархи тушиши кутилмоқда
Дунё
Малакали мутахассислар учун 2022 йилдаги энг жозибадор давлатлар рейтинги эълон қилинди