Хитой ҳукумати ўзининг икки миллионлик армиясида хизмат қилишни истовчилар учун талабларни камайтирди. Бу ҳарбий хизматчилар сонини ошириш эҳтиёжи билан боғлиқ деб хабар беради «ИТАР-ТАСС».
Жумладан, ҳарбий хизматга чақирилувчиларнинг жисмоний ҳолатига бўлган талаб анча юмшатилди. Бу борада минимал бўй узунлиги эркаклар учун 162 сантиметрдан 160 сантиметрга, аёллар учун 160 сантиметрдан 158 сантиметрга қадар пасайтирилди. Хизмат қилувчиларнинг вазни ва кўриш қобилиятига ҳам у даражада талаблар қўйилмайди.
Хабар беришларича, Хитой Халқ озодлик армияси тарихида биринчи марта хизмат қилиш учун шизофрения, диссоциатив бузилиш ва депрессия каби касалликлар тўсиқ бўлмайди.
Хитой армиясида аввал ўз танасини турли татуировкалар билан безаган ёшлар хизмат қила олишмаган бўлса, ҳозир тиббий кўрик ходимлари бу ҳолга ҳеч қандай эътирозлари йўқ эканлигини билдиришган. Фақат бу безаклар диаметри тананинг очиқ қисмида 2 сантиметрдан, кийим остида эса 10 сантиметрдан ошмаслиги лозим.
Изоҳ (0)