Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

17 июнь куни бўлиб ўтган Бразилия ва Мексика ўртасидаги баҳс билан мундиалнинг иккинчи тур ўйинлари бошланди, дея хабар берди «ОламСпорт».

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Иккала жамоа илк турда рақибларини мағлуб этишгани ёдингизда бўлса керак. Ушбу ўйинда ғалаба қозонган жамоа кейинги босқичга чиқиш масаласини ижобий ҳал қилиши мумкин эди. Бироқ, жамоалар бир-бирига очко улашишни хоҳламадилар.

Баҳс иккала томоннинг эҳтиёткорлиги билан бошланди. Иккала жамоа ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлсалар-да, асосий қаҳрамон Мексика дарвозасини қўриқлаётган Гилермо Очоа бўлди. Мексикалик футболчилар асосан узоқ масофалардан дарвоза томонга зарба беришган бўлса, Бразилияликлар ўз рақибларини ҳар томонлама синовдан ўтказдилар.

Иккинчи бўлимнинг 69-дақиқада ҳисоб очилиши мумкин эди. Неймар яқин масофадан дарвозага аниқ ва кучли зарба берди. Очоа миллионлаб мухлислар кўз ўнгида жасорат кўрсатди ва жамоасини муқаррар голдан сақлаб қолди. Шу билан бирга, 85-дақиқада жарима майдончасига узатилган тўп билан Тиаго Силва 2 метрли масофадан, боши билан берган зарбаси ҳам жуда хавфли чиқди. Бу сафар ҳам Очоа ўз маҳоратини намойиш этди.

Шундай қилиб, Бразилия—Мексика ўйинида ҳисоб очилмади. Шу тариқа, Бразилия 1978 йилдан буён илк марта жаҳон чемпионатида майдонни гол ура олмай тарк этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Элдор Шомуродов Турин клубидан жиддий таклиф кутаётгани маълум бўлди
Маҳаллий
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларидаги хонадонлар бузилиб, чегарани мустаҳкамлаш объектлари қурилади
Маҳаллий
Ўзбекистонда 3 декабрь куни об-ҳаво ёғингарчиликсиз, лекин туманли бўлиши кутилмоқда