Футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг 1-туридан ўрин олган Швейцария ҳамда Эквадор терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда Европа қитъаси вакили 2:1 ҳисоби билан ғалаба қозонди. Бу ҳақда UFF.uz хабар берди.
Биринчи бўлимнинг 22-дақиқида Эдсен Валенсия Эквадорни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг 48-дақиқасига келиб, заҳирадан майдонга тушган Мехмеди мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда Сеферович европаликларга ғалабани келтирди. Демак, Швейцария муҳим уч очкони қўлга киритди ҳамда ўз гуруҳида пешқадам бўлиб олди.
Изоҳ (0)