Worldreferee.com сайтида берилган овозларга кўра, ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов ЖЧ-2014’нинг 1-турида ишлаган ҳакамлар орасида энг яхшиси бўлиб турибди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар берди.
Ҳозирда ҳамюртимиз 8,1 баллга эга бўлиб турибди. Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси Швейцария ва Эквадор терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқарган.
Иккинчи ва учинчи ўринларни эса 7,6 балл билан Бёрн Куйперс (Голландия) ва Никола Риццоли (Италия) эгаллаб туришибди. Бразилияликлар Сандро Риччи (7,4) ва ивуарлик Нумандез Дуэ (7,2) кучли бешликка киришган. Кейинги ўринларни Милорад Мажич (Сербия, 7,1), Вилмар Ролдан (Колумбия, 6,8), Феликс Брих (Германия, 6,8), Марк Гейгер (АҚШ, 6,7), Карлос Вера (Эквадор, 6,5) банд этишган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 15 июнда бўлиб ўтган Швейцария ва Эквадор ўйинидан кейин Равшан Эрматов 7,6 балл билан ҳакамлар рўйхатида пешқадамлик қилаётган эди.
Изоҳ (0)