Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов Швейцария ва Эквадор жамоалари ўртасидаги матчда қилган ҳакамлиги учун юқори баҳоланди. Бу ҳақда UzDaily хабар берди.
Нашрнинг эслатишича, ушбу учрашув 2014 йил 15 июнда бўлиб ўтди, унда Швейцария 2:1 ҳисобида Эквадор устидан ғалаба қозонди.
Футбол ўйинларида арбитрлар ишини баҳолаш билан шуғулланадиган Worldreferee.com сайти Эрматов ва унинг бригадасига ушбу матчдаги фаолияти учун юқори баҳо қўйди.
Мухбирлар ва сайт аъзолари Эрматовнинг Швейцария—Эквадор матчидаги ҳакамлигига 7,6 балл қўйишди. Айни пайтда ЖЧ-2014 ўйинларида қатнашган тўққиз рефери ичида у биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Изоҳ (0)