Литванинг Вильнюс шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси медаллар сони бўйича 20 мамлакат ичида биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Миллий паралимпия ассоциациясининг нашрга маълум қилишича, Ўзбекистон терма жамоаси бешта олтин, иккита кумуш ва битта бронза медаль жамлаган.
Жамоа мусобақаларида ҳам Ўзбекистон спортчилари биринчи ўринни банд қилиб, турнир Кубогини қўлга киритишди.
Энди терма жамоа АҚШда бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида қатнашади.
Изоҳ (0)