Бухоро шаҳридаги «Дилкушо» теннис марказида теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида ИТФ туркумига кирувчи халқаро турнир бошланди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.
Мусобақада ўзбекистонликлар билан бирга Грузия, Россия, Туркия, Украина, Қирғизистондан келган теннисчилар баҳслашмоқда.
Турнирнинг яккалик баҳсларида иштирок этаётган юртдошларимиздан Оқгул Омонмуродова, Нигина Абдураимова, Сабина Шарипова, Арина Фолс, Милена Аҳмедова, Албина Хабибулина, Полина Меренкова ва Влада Екшибарова асосий турнинг дастлабки учрашувида ғалаба қозонди.
Жуфтликлар ўртасидаги баҳсда теннисчиларимиздан Оқгул Омонмуродова ва Нигина Абдураимова, Албина Хабибулина ва Алина Абдураҳимова, Влада Екшибарова ва Катя Маликова (Украина), Сабина Шарипова ва Вероника Капшай (Украина), Шаҳноза Ҳотамова ва Алиса Тимофеева (Украина), грузиялик Екатерина Горгодзе ва София Квацабая, россиялик Маргарита Лазарева ва Екатерина Яшина жуфтликлари чорак финалга чиқди.
Изоҳ (0)