Бразилиянинг «Атлетико Минейро» футбол клуби ярим ҳимоячиси Роналдиньо футбол бўйича жаҳон чемпионати даврида ўзининг Рио-де-Жанейродаги уйини ижарага бермоқчи. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида хабар берди.
Чемпионатда ўйинчи сифатида қатнашмайдиган 34 ёшли футболчи мундиалдан ўз уйи ёрдамида фойда кўриб қолмоқчи. Роналдиньонинг уйида бир сутка қолиш тахминан 15 минг долларга тушади.
2004- ва 2005 йилларда Роналдиньо FIFA версияси бўйича дунёнинг энг яхши футболчиси деб тан олинган. У 2002 йилнинг жаҳон чемпиони ҳисобланади. Бразилия терма жамоасининг бош мураббийи Луис Фелипе Сколари футболчини мундиал таркибига киритмади.
Изоҳ (0)