Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Латвия Республикаси Президенти Андрис Берзиньш 2014 йил 27—29 май кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилади, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Музокаралар якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёнотини қабул қилиш, Ўзбекистон ва Латвия ўртасида турли соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатларни имзолаш мўлжалланмоқда.
Изоҳ (0)