Ўзбекистон ўсимлик дунёсини рўйхатга олиш давомида фанга номаълум бўлган 20 та ўсимлик аниқланди. Бу ҳақда Sreda.uz хабар берди.
Ушбу ўсимликлар Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти олимлари томонидан «Ўзбекистон ўсимлик хилма-хиллиги маълумотлар базасини яратиш» лойиҳаси доирасида аниқланди.
Маълумотлар базасига ҳозиргача 2150 та турлар киритилган, бу Ўзбекистон флораси турларининг деярли ярмидир.
«Тадқиқот чоғида Ўзбекистон учун янги бўлган 116 та тур, фан учун янги бўлган 20 та тур кашф қилинди», - дейилади хабарда.
Нашрнинг эслатишича, бундан аввалги «Ўзбекистон флораси» иши 1963 йилда тайёрланган бўлиб, у 3663 та ёввойи, 485 та маданий ва адвентив (четдан келтирилган) ўсимликларни ўз ичига олган.
Изоҳ (0)