2014 йилнинг биринчи чорагида республикада 54 мингдан ортиқ никоҳ расмийлаштирилди, дея хабар берди «Правда Востока» газетаси.
Йигит-қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш учун ФҲДЁ органлари ва никоҳни қайд этиш уйлари қошида ёш оилалар мактаби фаолияти йўлга қўйилди. Улар ёш эр-хотинларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий билимларини оширишга хизмат қилади. Ўтган давр ичида ҳудудларда 1380 та бундай машғулотлар ўтказилди, уларда 80 мингдан ортиқ киши қатнашди.
Изоҳ (0)