Германиянинг Dobersek Engineering компанияси Ўзбекистоннинг «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ билан мис ишлаб чиқариш заводида 98 миллион долларга тенг печь қуриш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда «Новый век» хабар берди.
Шартномага кўра, Германия компанияси йилига 17 минг тонна мис ишлаб чиқариш қувватига эга янги мис эритадиган печни 2015 йил октябригача топшириши керак.
Лойиҳа Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт фонди, ОКМК маблағлари ва ўзбек банклари кредитлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Изоҳ (0)