Шу йил ўзининг илк талабаларини қабул қиладиган Тошкентдаги Инҳа университети маъмурий ходимларни ишга олиш ҳақида эълон қилди. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.
Янги ОТМга инглиз тилини биладиган, компьютерда бемалол ишлаш малакасига эга ҳамда ОТМларда ишлаб тажриба орттирган икки нафар ходим керак. Вакансиялар 27 майгача очиқ бўлади.
Инҳа университети (Корея Республикаси) Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг 24 март кунги қарори билан ташкил қилинган. Бу йил ОТМга 150 га яқин ёшлар қабул қилинади.
Изоҳ (0)