Гватемаланинг собиқ президенти Алфонсо Портилё Тайвандан пора олгани ва Америка банклари орқали пул ўмарганини тан олгач, АҚШда беш йил-у ўн ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Дастлаб АҚШ ҳукумати Портилёни ўн миллионлаб долларни ўмариб, Гватемала ҳукумати ҳисобига ўзлаштирганликда айблаган. 2,5 миллион долларни Тайваннинг Гватемаладаги элчихонасидан ундирган. Портилёнинг иқрор бўлишича, у Гватемала Тайванни дипломатик тан олишдан бош тортмаслиги учун пора сифатида берилган.
Собиқ президент адвокатлари муддатнинг қисқартирилиши ва жазо жойининг АҚШдан Гватемалага кўчирилишига эришмоқчи.
Изоҳ (0)