Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2014 йил 14 май куни Президент Ислом Каримов томонидан имзоланган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонун асосида Ўзбекистон Республикасининг Хўжалик процессуал кодексига айрим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб ёзади ҳуқуқшунос Хушнудбек Худайбердиев ўз сайтида.

Фото: vo.uz

Фото: vo.uz

Жумладан, Кодексга «Хўжалик судининг видеоконференцалоқа режимидаги мажлисида иштирок этиш» деб номланган янги 126-1-модда қўшилди.

Бу шундан далолат берадики, бундан буён Хўжалик судларида низолар кўрилаётган вақтда вазият тақозо эца, видеоконференцалоқа ўрнатилиши мумкин. Видеоконференцалоқа бошқа хўжалик суди билан ўрнатилади.

Видеоконференцалоқа режимидаги суд мажлисини ўтказишга кўмаклашадиган хўжалик суди ишда иштирок этувчи шахслар ва хўжалик судлов ишларини юритишнинг бошқа иштирокчилари вакиллари ваколатларини тасдиқловчи ишончномалар, шунингдек, суд мажлисида тақдим этилган ёзма далиллар ишни кўраётган хўжалик судига юборилишини таъминлайди.

Кодекснинг 134-моддасига киритилган ўзгартишга кўра, суд мажлиси видеоконференцалоқа режимида ўтказилган тақдирда, баённомада бу ҳақдаги маълумот кўрсатилиши керак.

Агарда суд мажлиси ёпиқ тарзда кўрилаётган бўлса, ишни видеоконференцалоқа режимида кўришга йўл қўйилмайди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ўзгаришлар 2014 йилнинг 1 сентябрдан кучга киради.

Хўжалик судларига даъво аризаларни қабул қилиш Олий Хўжадик Судининг расмий сайти орқали амалга оширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистон 2022 йилда картошка сотиб олишни камайтирди. Маҳаллий етиштириш эса ошган 
Дунё
Байден Украинага F-16 қирувчилари етказиб берилмаслигини айтди. Оқ уй бунга изоҳ берди
Кино
Мушук Леопольд образини яратган рассом Вячеслав Назарук вафот этди