Coca-Cola International’нинг Туркия, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича президенти Ўзбекистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Gazeta.uz маълумотига асосланиб «Кун» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, 2 май куни вазирликда Coca-Cola International’нинг Туркия, Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича президенти Галя Молинас билан учрашув бўлиб ўтган.
Музокаралар давомида Coca-Cola компанияси билан ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган. Муҳокамалар тафсилоти келтирилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил сентябрда Coca-Cola 2014 йилда Ўзбекистонда шарбат ва салқин чой ишлаб чиқариш учун 50 миллион доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)