Ўзбекистонда шаҳар ва аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш учун 20 мингдан ошиқ лола дарахти кўчатлари тайёрланмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Today хабар берди.
2010 йилда бу дарахтдан мамлакат аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштиришда кенг фойдаланиш ҳақидаги қарор билан Фанлар Академияси Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ўрмон хўжалиги бошқармаси кўчатларни тайёрлаш билан шуғулланмоқда.
Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди институти директори Бобоқул Тўхтаевнинг айтишича, 2010 йилда институт ходимлари Тошкентда ўсадиган лола дарахтларининг алоҳида турларини аниқлашган. 2011—2012 йилларда уларнинг уруғларини тўплаб, экишган. Шу вақт ичида 20 мингдан ошиқ кўчат тайёрланган.
Асли Америкадан келтирилган ушбу дарахт ўзининг лолани эслатувчи гуллари билан бундай номга эга бўлган. У нафақат чиройли гуллари, балки тез ўсиши ва катта шох-шаббаси билан ҳам машҳурдир.
Изоҳ (0)