Тошкент ҳайвонот боғига айирбошлаш битими бўйича Ҳимолай айиқлари ва пумалар, Нил тимсоҳлари ва гамадриллар (маймуннинг бир тури) келтирилади. Бу ҳақда ҳайвонот боғи илмий-маърифий бўлими ходими Феруза Мирсолиҳова «Anons.uz» нашрига маълум қилди.
Унинг айтишича, қиш бўйи боғдаги ҳайвонлар сон кўпайган. Калининград ва Новосибирскдан Алекс ва Хельга номли шерлар келтирилган. Қушлар сафи эса беш турдаги туканлар, яшил қанотли ара, муқаддас майналар, қизил лорилар, мандаринка ўрдаклар ва каролинкалар билан кенгайган. Бир неча турдаги тошбақалар ҳам пайдо бўлган.
Бундан ташқари, ҳайвонот боғида Адам, Ева ва Пати исмли янги шерчалар дунёга келган. Лама, антилопа, ўркачли қўйлар, шалпангқулоқ эчкилар, хамелеонлар ҳам фарзандли бўлишган. Кенгуру эса альбинос бола туққан.