5 май куни Тошкент темир йўл вокзали яқинида Mercedes Benz автобуси ёниб кетди. Бу ҳақда uz24.uz хабар берди.
Қўйлиқ-2 — Бошлиқ йўналишида қатновчи 12-рақамли автобус ҳаракат вақтида тутай бошлаган. Кейинроқ унинг орқа қисми ёна бошлаган.
Барча йўловчилар шошилинч равишда эвакуация қилинган. Воқеа жойига зудлик билан ўт ўчирувчилар етиб келган ва ёнғинни бартараф қилган.
Автобус тегишли бўлган автопаркдагиларнинг нашрга маълум қилишича, ҳеч кимга зиён етмаган. Айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)