Жорий йил бошида Навоий вилоятида Park Right S04 видеоназорат тизими жорий қилинди. У қачонлардир йўл ҳаракати ёки ташиш қоидаларини бузиб, белгиланган муддатда жарима тўламаган ҳамда протокол тузилгач олиб қўйилган ҳужжатларсиз юрган ҳайдовчиларни аниқлашга ёрдам беради.
Навоий вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимининг «Правда Востока» нашрига маълум қилишича, қурилма йўл-патрул хизмати машинасига ўрнатилади. Давлат рақами қарздорлар рўйхатида бўлган автомашина пайдо бўлиши билан сигнал берилади. Қурилма экранида ҳайдовчи ҳақида маълумотлар, қоидабузарликлар рўйхати акс этади. Машина энг яқиндаги постда тўхтатилади.
Қурилма базаси ҳар куни янгиланиб туради. Маълум бўлишича, ускуна ёрдамида бир ой ичида ўн минг нафар қоидабузарнинг етти мингидан жарималар ундирилган.
Изоҳ (0)