Москвада полиция тезкор ходимлари жиноят ишини босди-босди қилиш учун фуқародан 160 минг рубл (тахминан 4500 АҚШ доллари) миқдорида пора олиб қўйиб, бу жиноятининг изини йўқ қилишга уринган ўз ҳамкасбларини қўлга олишди. Полиция капитани олган пулларини йўқ қилиш учун уларни ейишга тушган эди, деб ёзади «Интерфакс» ахборот агентлиги.
Капитан ўзининг изидан тушганларини сезиб қолгач, автомобилига қамалиб олиб, пора сифатида олинган, белги қўйилган купюраларни ашёвий далилни йўқ қилиш мақсадида ея бошлаган. Пулнинг умумий миқдори 160 минг рубл бўлган, аммо купюра номинали хабарда қайд этилмаган. Полициячилар тезда машина деразасини синдириб, ўз ҳамкасбларини ашёвий далил билан қўлга олишган.
Порахўр полициячининг иши прокуратурага оширилган. Москва полицияси матбуот хизматидан маълум қилишларича, текширув хулосасига кўра айбдор ички ишлар идораларидан салбий сабаблар билан четлатилади. Унинг раҳбарларига ҳам интизомий жазо тайинланади.
Изоҳ (0)