Президент Дональд Трамп сиёсати туфайли юзага келган ноаниқлик фонида АҚШ пул бозори фонди активлари 7 триллион доллардан ошди, деб ёзади Financial Times Investment Company Institute (ICI) маълумотларига таяниб.
Ўтган ҳафтада маблағлар оқими 51 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди.

FТ таъкидлашича, пул бозори фондлари “хавфсиз бошпана” вазифасини ўтамоқда, чунки инвесторлар савдо тарифлари аниқроқ кўринишга келишини кутмоқда.
Тарифларнинг жорий этилиши ва музлатилиши ҳақидаги тез ўзгарувчан хабарлар фонида, “Уолл-стрит қўрқуви индекси” деб аталадиган ВIX ўзгарувчанлик индекси декабрь ойи ўрталаридан бери энг юқори кўрсаткичга (25) яқинлашди. Бир кўрсаткич бир ой олдин16 дан юқорини ташкил қилганди.
“Сўнгги пайтларда кучли капитал оқими молиявий бозорлардаги ўзгарувчанликнинг ўсишига жавоб бўлиши мумкин”, деди ICI бош иқтисодчиси Шеллэй Антоневич.
“Қисқа муддатли фоиз ставкалари нисбатан юқори бўлиб, пул бозори фондларини ҳам институционал, ҳам чакана инвесторлар учун жозибадор қилади” дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)