Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 21,75 сўмга кўтарилиб, 12 940,11 сўм бўлди;
- евро 103,72 сўмга ошиб, 14 055,55 сўм бўлди;
- рубль 0,97 сўмга кўтарилиб, 145,62 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси бир кунлик пастлашдан сўнг яна кўтарилиб, 12 918,36 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам кўтарилганди.
2024 йилда сўм долларга нисбатан 4,7 фоиз қадрсизланган.
Изоҳ (0)