• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    “Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилса, 100 мингта иш ўрни яратилиши мумкин” — “Ватандош” интеллектуал клубида навбатдаги муҳокама

    Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилиши натижасида қарийб 10 миллиард долларлик инвестициялар жалб қилиниши, 100 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Ватандош” интеллектуал клуби мулоқотида маълум қилинди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

    Фото: “Дарё”

    “Ватандош” интеллектуал клубининг навбатдаги муҳокамаси Ўзбекистонда ислом молиясини жорий этиш истиқболлари тўғрисида бўлди. Суҳбат давомида соҳа мутахассислари исломий молия тизими қандай ишлаши ва унинг мамлакат аҳолиси учун қай даражада муҳимлиги борасида фикр алмашди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

    Фото: “Дарё”

    “Ислом молияси—яхлит тизим”

    Мулоқотда дастлаб ислом молияси бўйича эксперт Алижон Равшанов чиқиш қилди. Мутахассис ўз сўзида замонавий банк ва исломий молия тизимининг фарқлари ҳақида гапирди.

    “Ислом молияси — молиявий хизматларни ислом дини шариатига мувофиқ ташкиллаштириб, уни мижозларга ахлоқий қадриятлар асосида етказишдир. Бу ҳам худди анъанавий молия каби яхлит бир тизим. Ўзини махсус меъёрлари, ҳуқуқий нормалари ва анъанавий молиядан катта фарқлари бор. Ислом молиясида биринчи мақсад шариатга мувофиқлик ҳисобланади”, деди эксперт.
    Алижон Равшанов
    Фото: “Дарё”

    Алижон Равшанов сўзларига кўра, замонавий банклар пул маблағларини фоиз эвазига жалб қилади (омонат шаклида). Кейин маблағларни фоиз асосида кредит қилиб беради ва шундан фойда кўради. Ислом банкларида эса банклар фойда олиш учун шерикчилик ёки савдо қилади.

    “Анъанавий банклар фойдасининг асосий қисми кредитдан келади. Шунингдек, уларда лизинг ва бошқа хизмат турлари мавжуд. Ислом банкларида шерикчиликка асосланган музораба ва мушорака, савдога доир муробаҳа, ижара, салам, истисна каби инструментлар бор. Пулга муносабатга келганда, анъанавий банклар пулни актив сифатида ишлатиш, уни маълум ҳақ эвазига сотиш ёки ижарага бериш мумкин деган назарияга асосланади. Ислом молиясида эса пулга бундай муносабат билдирилмайди. Балки пул айирбошлаш воситаси, қиймат ўлчови ёки бойлигимизни жамғарадиган восита деб қаралади. Бунда пулдан пул келади деган қабилда иш олиб борилмайди”, деди Алижон Равшанов.
    Фото: “Дарё”

    Ўз чиқишида ҳуқуқшунос Ҳусайн Ражабов мазкур маълумотларга қўшимча қилди.

    “Ислом молияси фақат банклардан иборат эмас. У барча молиявий муносабатларни ўзида жамлайди. Ҳар биримизнинг кундалик ҳаётимизда тўқнашадиган, тадбиркорлар, жисмоний шахслар ўртасидаги молиявий, тижорий, савдо, меҳнат муносабатларини қамраб олади. Исломий молияда ислом банклари 20 фоиз улушга эга. Сукук ва такафул улуши 10 фоизга тенг. Тизимнинг асосий қисми тадбиркорлик субъектлари, жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги муносабатларни қамраб олади”, деди ҳуқуқшунос.
    Фото: “Дарё”

    “Ислом молияси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ҳақида

    Мулоқот давомида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Санжар Бегзодов чиқиш қилди. Унинг айтишича, Ўзбекистонда ислом молияси бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Ҳозирда ҳужжатни вазирлик ва идоралар фаолиятига доир қисмлари таҳлил қилинмоқда.

    Санжар Бегзодов
    Фото: “Дарё”
    “Қонун қабул қилинса, қатор қонун ва бошқа ҳужжатларга ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилади. Масалан, Фуқаролик кодексининг амалдаги таҳририда мушорака модели асосида тижорат банкларига юридик шахслар билан ҳамкорлик қилиш имконияти чекланган. Янги қонун лойиҳаси билан мазкур чекловлар олиб ташланиши режалаштирилган. Банкларга компаниялар билан ҳамкорликда инвестиция киритиш, фойда ёки зарарни адолатли тақсимлаш имконияти яратилмоқда. ‘Банк ва банклар фаолияти тўғриси’даги қонунда банкларга тўғридан тўғри савдо ёки ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириши тақиқланган. Бу исломий молиялаш воситаларидан фойдаланишни чеклайди. Қонун лойиҳасида ушбу чекловларни ҳам бекор қилиш ва банкларга ушбу операцияларда иштирок этишга рухсат берилмоқда”, дея таъкидлади вазирлик вакили.

    Санжар Бегзодов мамлакатда ислом молиясини ривожлантириш мақсадида солиқ қонунчилигига ҳам ўзгартиришлар киритилишини айтди.

    Фото: “Дарё”
    “Ислом молияси учун қулай солиқ режими яратиш кўзда тутилмоқда. Хусусан, сукук ислом облигациялари каби қимматли қоғозларни фоиз даромадларидан озод қилиниши белгиланмоқда. Яъни бу йўналишда солиқ имтиёзлари берилади. Шу билан бирга, исломий молия тизимида омонатларга фоиз қўйиш ман этилгани инобатга олиниб, амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритилиши режалаштирилган. Жумладан, банклар томонидан мудораба фойда тақсимоти асосида омонат маҳсулотларини таклиф қилиш имкони яратилади. Яъни бунда банк омонатчининг маблағларини бошқариб, инвестиция натижасида келиб чиқадиган фойдани тақсимлаш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, қонун лойиҳасида банкларда махсус кенгашлар ташкил этилиши ва улар исломий банклар пул операцияларини кузатиб бориши режалаштирилмоқда. Бу кенгашлар банк маҳсулотлари ва хизматларини ички аудитдан ўтказиб, шариатга мувофиқлиги бўйича хулоса беради”, деди мутахассис.
    Фото: “Дарё”

    Мулоқотда маълум қилинишича, 2023 йилда дунёдаги исломий банкларнинг активлари 3,3 триллион долларни ташкил этиб, 2022 йилдагидан 11 фоизга ўсган. Прогнозларга кўра, 2025 йилга бориб мазкур активлар қиймати 3,7 триллион доллардан ошиши кутилмоқда.

    “Ислом тараққиёт банки ҳисоб–китобларига кўра, Ўзбекистонда ислом молияси йўлга қўйилса, мамлакатга 10 миллиард долларга яқин инвестиция киритилиши кутилмоқда. Шунингдек, республикада 100 мингтадан ортиқ иш ўрни яратилиши мумкин”, дея маълум қилди Санжар Бегзодов.
    Фото: “Дарё”

    “Ислом молияси — қадриятимиз”

    Мулоқотда “Ҳасанбой” масжиди имом хатиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид мавзу юзасидан фикр билдириб, соҳада қонунчиликдаги бўшлиқ тўлдирилиши барчага манфаатли бўлишини айтди.

    Фото: “Дарё”
    “Аслида ислом молияси мусулмонлар учун янгилик эмас. Бу бизнинг қадриятимиз. Минг йилдан ортиқ даврда мусулмончилик ислом қонун-қоидалари билан кечирилган ҳаёт ва тажрибадан ўтган. Фақат бу замонавий кўринишда қайтадан тақдим этилмоқда. Одамлар биздан сўрайдиган асосий масалалар иккита: оилавий ва молиявий. Оддий молиявий муносабатларда ислом молиясига амал қиламиз. Фақат ташкилотлар ўртасида, қонунчилик асосидаги муомалада ислом молияси қонун-қоидаларига амал қилиш борасида муаммолар бор. Ҳозир хурсанд бўлаётганимиз мана шу муаммо ҳам ҳал этилиши айтилмоқда. Халққа ўз қадриятига мувофиқ ҳаракат қилиш имконияти яратилмоқда. Қатор жиҳатларини олиб қараганда ислом иқтисоди фойдадан бошқа нарса эмас. Одамларни кўнгил хотиржамлик билан молиявий муносабат қилиши эътиборга олиниши керак”, дейди у.
    Фото: “Дарё”

    Мулоқотда ислом молияси тизими ХХ асрнинг 70 йилларида жадал ривожлана бошлагани айтилди. 2021 йилга келиб, жаҳон ислом молиявий бозори активларининг қиймати 4 триллион долларга етган. Таҳлилларга кўра, охирги йилларда мазкур тизимдаги активлар миқдори йилига 5,5 фоиздан ўсмоқда.

    11.09.2024, 20:55   Изоҳ (0)   13303
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Малайзия ислом молияси бўйича мутахассислар тайёрлаш доирасида ҳамкорлик қилади

    23.03.2023, 14:10

    Ислом молияси Марказий Осиё мамлакатларига 2 млрд доллар олиб келади — EТБ

    28.06.2024, 13:15

    Ўзбекистонда ислом молияси билан банклар ҳам ишлаши мумкин бўлади 

    20.08.2024, 13:33

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    10.09.2024, 16:18

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    09.09.2024, 16:26

    “Ўзбекистонда солиқлар 100 фоиз адолатсиз” — профессор Исломбек Ниёзметов  

    08.09.2024, 17:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.