• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +20°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2025 йилда 6 фоиз ўсиши кутилмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёевга “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида ахборот берилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Мазкур қонун 17 та модда ва 10 та иловадан иборат бўлиб, унда асосий иқтисодий кўрсаткичлар ўз ифодасини топган. Хусусан, 2025 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 6 фоиз ўсиши кутилмоқда.

    Консолидациялашган бюджет даромадлари 431 триллион сўм миқдорида, харажатлари эса 480,5 триллион сўм миқдорида режалаштирилган ҳолда, ялпи ички маҳсулотга нисбатан 3 фоиз миқдоридаги тақчиллик билан тасдиқланди.

    Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари баланси ялпи ички маҳсулотга нисбатан 2 фоиз миқдорида тақчиллик билан шакллантирилди. Бунда давлат бюджети даромадлари 308,5 триллион сўм, харажатлари эса давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 344,8 триллион сўм миқдорида режалаштирилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    2025 йилда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари прогнози 65,8 триллион сўм, харажатлари прогнози 84,3 триллион сўм миқдорида бўлиши инобатга олинган. Шунингдек, республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга 18,5 триллион сўм миқдорида тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ўтказиб берилиши назарда тутилган.

    Қонунга кўра, бу йил ҳам бюджет харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинди. Таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, фан, маданият ва спортни ривожлантириш, муҳтож аҳолини уй-жой билан таъминлаш каби тадбирлар учун жами давлат бюджети харажатларининг 52 фоизи йўналтирилади.

    Маҳаллий бюджетлар даромадини кўпайтириш ва мустақиллигини ошириш мақсадида қуйидаги солиқ турлари қўшимча тарзда туман ва шаҳарлар бюджетларида қолдирилади:

    • айланмадан олинадиган солиқ, юридик шахсларнинг ер ва мол-мулк солиқлари тўлиқлигича (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно);
    • жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумларининг камида 50 фоизи (йирик солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган солиқлар бундан мустасно);
    • давлат мулкини хусусийлаштиришдан маҳаллий бюджетларга тушадиган тушумларнинг 50 фоизи.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шунингдек, туман ва шаҳарлар маҳаллий кенгашларига айрим солиқ турлари бўйича коэффициент қўллаш ваколатлар берилган.

    Умуман, давлат бюджети жорий йилда ҳам иқтисодиётни изчил ривожлантириш, ижтимоий масалаларни манзилли ҳал этиб, аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

    “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 декабрдаги мажлисида депутатлар томонидан қабул қилиниб,  Сенатга юборилганди. Сенатнинг 18 декабрдаги ялпи мажлисида қонун муҳокама этилиб, маъқулланганди.

    Сенатда 2025 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонун аҳоли фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартириш, ижтимоий соҳа хизматлари сифатини янада ошириш, “яшил иқтисодиёт”ни ривожлантириш ва атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилгани таъкидланганди. Қонунда кейинги йилда ҳам харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги сақлаб қолинган.

    Бюджетноманинг муҳокамаси чоғида сенат раиси Танзила Норбоева бюджет жараёнларини очиқ ва шаффоф бўлишига, маблағлар мақсадли ва самарали сарфланишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтиб ўтганди.

    “2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги қонун 24 декабрь куни қабул қилинди.

    3 январ, 17:55   Изоҳ (0)   15445
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Шавкат Мирзиёев#бюджет

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент ҳузуридаги йиғилишда 2025 йилги давлат бюджети лойиҳасининг асосий йўналишлари белгилаб олинди

    17.10.2024, 18:04

    “Дарё” дайжести: 17 октябрнинг энг муҳим хабарлари 

    17.10.2024, 22:39

    Жиззахда ноқонуний тамаки олиб кириш билан шуғулланган 42 та тадбиркорлик субъектига молиявий жарималар қўлланилди

    07.11.2024, 15:00

    “Эл-юрт саломатлиги — жамиятнинг  бебаҳо бойлигидир” — Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларига байрам табриги йўллади 

    09.11.2024, 12:29

    “Оқ олтин” кулфати. Ўзбекистон нега пахта қуллигига маҳкум этилган эди? Тарих, сабаблар ва оқибатлар ҳақида

    13.11.2024, 08:00

    Президент парламентда мухолифатни жонлантириш зарурлигини айтди

    18.11.2024, 13:55

    Давлат бюджети муҳокамаси, исроиллик раввиннинг ўлими юзасидан ҳамдардлик, тарқалаётгани айтилган номаълум хавфли вирус: 26 ноябрнинг энг муҳим хабарлари

    26.11.2024, 22:47

    Туман ҳокимидан президентгача: Ўзбекистоннинг яқин тарихида жонига қасд қилинган олти амалдор

    02.12.2024, 12:45

    Мухолифат дўстми ё душман? Президент кўтарган мавзу юзасидан суҳбат

    14.12.2024, 19:40

    Ўзбекистонда 2025 йилда тадбиркорларга қанча ер таклиф этилиши маълум қилинди

    20.12.2024, 14:11

    Ўзбекистонда 2025 йили соғлиқни сақлаш соҳасига 41 трлн сўм ажратилади

    24.12.2024, 19:56

    Олий Мажлисга ахборот тақдим этган Нукус воқеалари бўйича комиссия, тасдиқланган пойтахт бош режаси, ҳавоси энг ифлос шаҳарлари рўйхатидан жой олган Тошкент: 26 де...

    26.12.2024, 22:38

    Фото: “Дарё”дан 2024 йилнинг эътиборга молик суратлари

    30.12.2024, 21:08

    Шавкат Мирзиёев ва Нурсултон Назарбоев бир-бирини янги йил билан табриклади

    30.12.2024, 18:58

    Саида Мирзиёева фаластинлик болалар билан кўришди (фото)

    30.12.2024, 20:37

    Марҳум журналист Рамина Ягафарованинг синглиси Шавкат Мирзиёев ва Саида Мирзиёевага мурожаат қилди (видео)

    31.12.2024, 08:52

    Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш тартиби белгиланди

    31.12.2024, 13:20

    “Марказий Осиё — АҚШ манфаатларининг калит ҳудуди”. Трамп минтақага қандай эътибор қаратади?

    31.12.2024, 18:03

    Янги йил байрами муносабати билан Шавкат Мирзиёев номига халқаро ҳамкорлардан қутловлар келмоқда

    31.12.2024, 17:20

    “Iнсон қадри учун, инсон бахти учун, деган олийжаноб мақсадни барчамиз биргаликда амалга оширамиз” — Шавкат Мирзиёев 

    1 январ, 00:26

    “‘Отопление’ яхши иситмаётгани ҳақидаги шикоятлар камайган” — Тошкент шаҳар ҳокими

    1 январ, 11:50

    Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев бошқа ишга ўтиши, ўрнига янги ҳоким тайинланиши хабар берилганди. Ҳокимлик буни рад этди

    2 январ, 16:15

    Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари таътилга чиқади

    2 январ, 18:16

    Маск Байденни давлатга хиёнатда айблади

    2 январ, 22:15

    Сардор Умрзоқовга яна бир вазифа юклатилди

    2 январ, 20:35

    Жанубий Кореяда президентни ҳибсга олиш учун полиция келди (видео)

    3 январ, 09:24

    Ўзбекистонда тадбиркорларга электр энергия лимити бўйича енгиллик берилди

    3 январ, 10:43

    Тошкент инвест компанияси “Пулли тўхташ жойлари” дастурини яратиш учун қарийб 8 млрд сўм маблағ сарфлайди

    3 январ, 12:21

    Жанубий Кореяда полиция президентни ҳибсга ололмади

    3 январ, 11:40

    Ўзбекистонда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги бўйича талабларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    3 январ, 13:15

    “Россия енгилмас, Украина эса Ғарб ёрдами билан мағлуб бўлмасликка умид қилмоқда” — Тўқаев

    3 январ, 13:25

    Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган дастурга 1 млрд доллар йўналтирилди

    3 январ, 15:17

    Байден Эрон ядровий объектларига зарба беришни муҳокама қилди — ОАВ

    3 январ, 15:14
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.