• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш тартиби белгиланди

    Ҳукумат қарори билан “Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Низом фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш, шунингдек, камбағал оила фарзандларига таълим олишлари учун ўқув жиҳозлари ва қуроллари, спорт кийимларини харид қилиш, кекса фуқароларнинг спорт тадбирларида иштирок этиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартибини белгилайди.

    Белгиланган тартибда танлаб олинган уч нафардан фаол нуронийларга яшаб турган жойи бўйича 5 тадан камбағал оила олти ой муддатга бириктирилади.

    Фаол нуронийлар бириктирилган оилалар билан ишлашда маҳалла еттилиги билан ўзаро ҳамкорлик қилади.

    “Нуроний” жамғармаси ва танлаб олинган фаол нуронийлар ўртасида фаол нуронийларни рағбатлантириш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар расмийлаштирилади.

    Танлаб олинган фаол нуронийлар уларга юкланган вазифаларни бажаришлари учун “Нуроний” жамғармаси томонидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи миқдорида рағбатлантирувчи тўловлар уларнинг розилигига кўра банк пластик карталарига тўлаб берилади.

    Аввалроқ оилаларни камбағалликдан чиқаришга нуронийлар жалб этилиши ҳақида хабар берилганди. Оилаларни камбағалликдан чиқаришда нуронийларнинг асосий фаолият йўналишларида қуйидагилар амалга оширилади:

    • хонадон томорқасидан самарали фойдаланиш ва кичик ишлаб чиқариш ускуналари ва бошқа зарур техника воситаларини бўлиб тўлаш шарти билан ижарага олишга ёрдамлашиш;
    • оила фарзандларини ҳунарманд ва усталарга шогирдликка бириктириш, шунингдек, ушбу оилаларнинг таълим муассасаларида ўқиётган фарзандларини ўқув жиҳозлари ва қуроллари ҳамда спорт кийимлари билан таъминлаш;
    • пиёда юриш маданиятини тарғиб қилиш;
    • кекса ёшдаги фуқаролар учун мос келадиган спорт тадбирларини ташкил этиш, уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга жалб этиш.

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш

    Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан 2024 йилнинг сентябрида ўтказган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланишини, “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тайёрланаётганини айтганди. Дастур шу йилнинг ўзида 500 минг, 2025 йилда яна 1 миллион кишини камбағалликдан чиқаришга қаратилган.

    24 сентябрь куни “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжат билан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури амалга оширилиши белгиланди.

    Шавкат Мирзиёев маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари юзасидан 11 сентябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Одамларга қанча ёрдам бермайлик, маҳаллалар шароитини яхшиламасак, камбағаллик қисқармайди”, деб айтганди.

    Шу боис келгуси йилда маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантиришга барча манбалардан 1,6 миллиард доллар ажратилади. Бу маблағларнинг 1,2 триллион сўми, аввало, энг оғир 300 та маҳаллада сув насослари ва қуёш панеллари ўрнатишга берилади. Яна 2 триллион сўм ҳисобидан энг оғир 500 та маҳаллада электр, йўл, интернет ва бошқа инфратузилма масалалари ҳал этилади.

    Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида келгуси йили бюджетдан 500 миллиард сўм йўналтирилади. Бу ҳақда давлат раҳбари 19 ноябрь куни Сенатнинг парламент сайловидан кейинги биринчи мажлисида эълон қилган.

    31.12.2024, 13:20   Изоҳ (0)   3461
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #қария#нуроний#камбағал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда «Камолот-taxi» лойиҳаси доирасида 200 нафар қария манзилларига бепул элтиб қўйилди

    20.04.2015, 21:28

    Барибир йиғлатади: севги, оила ва ўзликни англаш ҳақидаги энг таъсирли фильмлар 

    22.06.2024, 20:00

    Роли сабаб “қаритилган” актёрлар: йиллар ўтиб улар айнан шу ёшда қандай кўринишга эга?

    21.08.2024, 10:50

    Турк сериалларидан зерикканда: экран қаршисига михлаб қўядиган 5 та озарбайжон фильми 

    05.08.2024, 19:13

    Россия 200 дан ортиқ қария яшайдиган Сумидаги пансионатга зарба берди (видео)  

    20.09.2024, 08:50

    Бухорода эр хотинини болта билан уриб, унга тан жароҳати етказди

    15.10.2024, 09:30

    “Шоушенкдан қочиш” фильми ҳақида кўпчилик билмайдиган 10 та ажойиб факт

    18.10.2024, 10:50

    Гўзаллик стандартлари бўйича хунук ҳисобланган Голливуднинг машҳур актрисалари (фото)

    02.11.2024, 17:35

    Гватемала Қуролли кучлар бош штабининг собиқ бошлиғига қарийб 3 минг йиллик қамоқ жазосини сўради

    08.11.2024, 17:44

    Россия Сумидаги турар жой биносига ракета учирди: 11 киши ҳалок бўлди (видео)

    18.11.2024, 18:38

    “Союзмультфильм” фондидан: Янги йилда болалар билан томоша қилиш учун самимий мультфильмлар (видео)

    03.12.2024, 16:55

    Катталар учун: ҳар қандай томошабинни сеҳрли оламга етаклайдиган эртак-фильмлар (трейлер)

    11.12.2024, 15:45

    Олександр Усик портрети: украиналик боксчи қандай қилиб енгилмас жангчига айланди?

    12.12.2024, 22:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Сурхондарёда ҳужра ташкил қилиб, болаларни қийноққа солиб келган йигит қўлга олинди (видео) 

    Ўзбекистон | 2 август, 10:30

    Расман. Сон Ҳён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишини эълон қилди

    Спорт | 2 август, 10:25

    Трамп Медведевнинг таҳдидига жавобан АҚШнинг иккита ядровий сув ости кемасини Россия яқинига жойлаштиришни буюрди

    Дунё | 2 август, 10:10

    2,2 млрд долларлик касса: 2025 йилнинг энг кўп даромад келтирган 10 та фильми

    Маданият | 2 август, 09:45

    Родриго “Ливерпуль”га ўтишга розилик билдирди — ESPN

    Спорт | 2 август, 09:37

    Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 2 август, 09:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.