Қалин туман Наманган аэропорти фаолиятини чеклади, деб хабар бермоқда Uzbekistan Airports матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, туман туфайли Наманган халқаро аэропортида ҳаво кемаларининг учиб келиши ва учиб кетишига вақтинчалик чекловлар жорий этилди.
Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Сочи – Наманган йўналиши бўйича HY-9826 рейси соат 19:24 да Фарғонадаги муқобил аэродромга қўнди.
Flynas авиакомпаниясининг Жидда - Наманган йўналишидаги HY-651 рейси ҳам Тошкентдаги муқобил аэропортга йўналтирилди. Самолёт пойтахт аэропортига маҳаллий вақт билан соат 20:10 да қўнди.
Qanot Sharq авиакомпаниясининг Истанбул – Наманган йўналишидаги HH-578 рейси ҳам маҳаллий вақт билан соат 21:28 да Тошкент аэропортига келиб қўнди.
Изоҳ (0)