• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Президент билан бир кун»: Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистондаги дастлабки куни қандай ўтди?

    Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 февраль куни Қорақалпоғистонга ташриф буюрди. Давлат раҳбарининг ташрифи Мўйноқ туманида фаоллар билан учрашувидан бошланди. Президент учрашув чоғида «бу сафарги ташриф ярим ёки бир кунлик эмас, уч кунлик эканини» айтди. «Дарё» мухбири Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифининг илк куни қандай бўлгани ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Илк бор Мўйноқ аэропортига қўнган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли борти

    Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасидаги ташрифининг илк манзили Мўйноқ тумани бўлди. Нукус шаҳрига келиб жойлашган журналистлар гуруҳи 23 февраль куни эрталаб Мўйноққа йўл олди. Учоқдан пастга қарар эканмиз, эътиборимизни саҳролар, Орол денгизининг бир қисми тортди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Самолёт қўниб, аэропортдан тушар эканмиз, беихтиёр ҳайратимиз янада ошди. Нафақат Ўзбекистон, балки Қорақалпоғистоннинг чекка ҳудуди ҳисобланмиш Мўйноқда аэропорт барпо этилгани, бунинг устига бу ерда давлат раҳбарининг ташрифи кишини ҳайрон қолдиради.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Маълумот учун, Мўйноқ—Ўзбекистон шимоли-ғарбийда жойлашган шаҳар номидаги аэропорт бўлиб, 1947 йилда қурилган. 3-классга оид Мўйноқ аэродроми Ан-24, Як-40 ва бошқа енгил самолётларни, шунингдек, барча турдаги вертолётларни қабул қилган. 1960 йиллар бошидан 1990 йилга қадар аэродромда Ан-2 самолётлари кунига маҳаллий линиялар бўйича (асосан, Қўнғирот, Нукус, Урганч, Тахтакўприк, Қозоқдарё, Аспантай, Тулей пунктлари) 19 тагача йўловчи авиарейсларини амалга оширган. 2020 йилнинг августида Мўйноқда янги аэропорт ишга тушган эди.

    Аэропортнинг ўзида президент ва туман фаоллари билан учрашувга қизғин тайёргарлик кўрилди. Биз журналистлар ҳам йиғилишни ёритиш учун ўз ҳозиримизни қилдик. Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев президентга тақдимот ўтказиш учун, бошқа масъуллар эса давлат раҳбарига ҳисобот беришга тайёргарликларини кўриш бу ташрифнинг нечоғлик муҳим эканини билдириб турар эди.

    Президент йиғилиш залига кириб келди ва бошиданоқ инсонлар билан бирин-кетин қўл бериб кўришди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Шундан сўнг Шавкат Мирзиёев ўз фикрларини баён этди.

    «Қорақалпоғистондаги икки миллионга яқин аҳолимизни қандай қилиб рози қилиш ҳақида кўндаланг савол бор. Албатта, охирги беш йилликда кўп нарсани ўргандик десак тўғри бўлади. Ишонмаган нарсаларимизга ишондик. Қорақалпоғистонда ҳам «қилса бўлар экан», деган ибора пайдо бўлди. Биринчи марта республикамиздаги барча раҳбарлар бир кун эмас бир ҳафта шу ерда бўлади. Мен ўзим ҳам уч кун шу ерда бўламан», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    «Мўйноқнинг, Қорақалпоғистоннинг Худо берган еридан тўғри фойдаланиб, сувини иқтисодиёт қилишимиз, аввалгидек фақат пахта экамиз демаслик керак. Ҳозир менга раҳбарлар «пахта экмасдан бошқа нарса экаман. Мана бу инновация, мана бу тажриба», дейишса мен розиман. Пахта экканда ҳам, эккангга яраша агар 40 центнер бўлмаса уни экмаслик керак. Аввал фақат экардик, лекин харажатларни ҳисобламас эдик», — дейди президент.

    Давлат раҳбари, шунингдек, Мўйноқ аэропорти ҳақида гапириб, «энди ҳафтада икки марта Тошкент—Мўйноқ—Нукус йўналишида парвозлар бўлишини» айтди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев бир вақтлар Тошкентда қабул қилинган қарорлар қоғозда қолиб кетганини таъкидлади.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Давлат раҳбари нутқини якунлаганидан сўнг Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тақдимот ўтказди. Унда тиббиёт ҳақида гап кетаркан, президент Тошкентдан тиббиёт соҳаси вакиллари Қорақалпоғистонга келиб ишласа, уларнинг ойлик маошига 100 фоиз устама ҳақи тўланишини айтди. Шунингдек, тиббиёт ходимлари Мўйноққа келиб ишласа, уларнинг устама ҳақи икки баравар бўлар экан.

    100 минг гектар майдонда «яшил қоплама» барпо қилиш режалаштирилган Орол денгизининг қуриган туби

    2017 йил, сентябрь ойи. Шавкат Мирзиёев БМТнинг 72-сессиясида Жаҳон ҳамжамиятини Орол муаммосини ҳал этишда кучларни бирлаштиришга чақирди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    «Бугунги куннинг энг ўткир экологик муаммоларидан бири — Орол ҳалокатига яна бир бор эътиборингизни қаратмоқчиман. Мана, менинг қўлимда — Орол фожиаси акс эттирилган харита. Ўйлайманки, бунга ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. Денгизнинг қуриши билан боғлиқ оқибатларни бартараф этиш халқаро миқёсдаги саъй-ҳаракатларни фаол бирлаштиришни тақозо этмоқда. Биз БМТ томонидан Орол фожиасидан жабр кўрган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича шу йил қабул қилинган махсус дастур тўлиқ амалга оширилиши тарафдоримиз», — деган эди Шавкат Мирзиёев.

    2020 йил, сентябрь ойи. Президент Шавкат Мирзиёев БМТнинг 75-сессиясида Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди деб эълон қилиш ҳақида БМТ резолюциясини қабул қилишни таклиф этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Мамлакатимиз ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик траст фонди тузилди. Умид қиламизки, ушбу фонд оғир экологик ҳудудда яшаётган аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун халқаро ҳамжамиятнинг таянч платформаси бўлиб хизмат қилади. Биз Оролбўйи минтақасини экологик инновация ва технологиялар ҳудуди, деб эълон қилиш ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясини қабул қилишни таклиф этамиз. Ушбу муҳим ҳужжат тасдиқланган санани эса Халқаро экологик тизимларни ҳимоя қилиш ва тиклаш куни сифатида нишонлаш мақсадга мувофиқ бўларди», — деган президент.

    2022 йилнинг 23 февраль куни эса давлат раҳбари Орол денгизининг қуриган жойига бориб, вазиятни кўрди. Бир пайтлар денгиз ва унга туташ дарёлар, яйловлар одамларга ризқ улашган, иш, даромад манбаси бўлган. Лекин табиат қонунларига аралашиш, Амударё ва Сирдарё сувини тўсиш дунёдаги оғир экологик ҳалокатлардан бирини юзага келтирди. Минтақамизда чўлланиш ва шўрланиш даражаси кескин ортган. Ўсимлик ва ёввойи ҳайвонлар тури камайиб кетган.

    Маълумотларга кўра, ўтган йилларда денгизнинг сув қуриган қисмида 1 миллион 524 минг гектар тўқайзор барпо этилган. Бунинг учун саксовул, қорабўроқ, қандим, черкез каби чўл ўсимликларидан қарийб 6 минг тонна уруғ тайёрланиб, қийин шароитларда экилган. Бу ишларда 4 мингдан зиёд ишчи қатнашиб, 1 минг 600 дона техника, самолётлар жалб этилган.

    Жорий йилда 100 минг гектар майдонда «яшил қоплама» барпо қилиш режалаштирилган. Бугунги кунда шундан 26 минг гектарида иш бошланган, 562 тонна уруғлар тайёрланган. Шунингдек, 100 гектар майдонда кўчатхона ташкил қилинмоқда.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент Оролбўйининг қурига жойида саксовулзор томон юрди. Шавкат Мирзиёев шу ернинг ўзида мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

    «Энди ҳамма ҳаракатимизга илмий асос бўлиши керак. Мўйноқда катта-катта бинолар қурамиз, лаборотория, ускуна олиб келамиз. Орол фонди бўйича илмий марказни бирлаштириб берамиз, беш йиллик миллий дастур қилиш керак. Саксовулни ўстиришда ҳам унинг генетикасини ўрганиб, ўзининг иқлимига, шамолининг тезлигига, қумининг учишига қараб янги-янги навлари пайдо бўляпти», — дея президентнинг сўзларини келтирмоқда «Ўзбекистон 24» телеканали.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент ФВВ ҳамда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан суҳбатда айни пайтда кетаётган ишлар билан қизиқиб, уларнинг машаққатини эътироф этди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Ҳамма қилган ишларимиз қийин бўлди, аммо натижаси бўлди. Қийин бўлди, лекин таржиба ўргандингиз. Биз Ўзбекистон шароитида ҳеч қачон бундай тажриба қилмаган эдик. Мен сизлардан миннатдорман. Сизларнинг бу тажрибаларингиз энди бизга асос яратдики, «Ўзбекистонда қилса бўлар экан», деган. Катта-катта хорижий экспертлар ҳам келиб кўряптики, денгизнинг қуриган жойида ҳаёт ташкил қилиб, уни яна қайтадан одамларга қайтариш бўйича чора-тадбирларнинг имкони бор экани бўйича инсонларни ишонтирдик», — деган президент Шавкат Мирзиёев.

    Навбатдаги ташриф Нукусдан 140 километр олисдаги, Ўзбекистон шимолидаги энг чекка ҳудуд — Тахтакўпир туманидаги «Белтов» овули

    Маълумотларга кўра, Бу туманда мингдан ортиқ аҳоли яшайди. Туман марказидан 40 километр узоқда жойлашган ҳудуднинг илгари шароити оғир бўлган. «Обод қишлоқ» дастури асосида қурилиш, таъмирлаш ишлари амалга оширилгач, овул қиёфаси ўзгарган.

    Шавкат Мирзиёев ҳудудга келиб тайёрланган ҳисобот-у, тақдимотлар билан эмас, овулда яшовчи инсонлар билан мулоқотда бўлди.

    Бориладиган манзиллар кўплиги боис журналистлар ҳам гуруҳларга бўлинган ҳолда ўз вазифаларини бажаришди. Эътиборлиси, Шавкат Мирзиёев Тахтакўпир туманида бўладиган президент ташрифини ёритишни мақсад қилган журналистлар билан мулоқотда бўлди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Оммавий ахборот воситалари халқнинг вакили бўлиб бу ерларда айнан нима ўзгарганини ёшлар билан суҳбатдан билсангиз бўлади. Мен сизларга ишонаман. Сизларнинг овозларингиз адолат овози», — дея президентнинг сўзларини келтирган «Ўзбекистон 24» телеканали.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Журналист Назира Мамбетшарипова «бу ерларга беш йил аввал келиб материал тайёрлашга хижолат бўлганини» айтди.

    «Сабаби овулдошларимда сув, газ йўқ эди. Келиб яхши материал қиламан десам кимнингдир кўнгли оғрири. Реал ҳаётдан кўнглим оғриган. Бугун келиб инсонларнинг ишончини кўриб ҳайратландим. Бизнинг инсонлар қишда ҳаммомга бориш учун отларга миниб анча узоқларга бориб келарди», — дейди у.

    Шавкат Мирзиёев бунга жавобан «шу ишлар орқали Янги Ўзбекистоннинг амалда иши бўляпти деса бўлади», деди.

    Нукус—Мўйноқ—Оролбўйи—Тахтакўпир — босиб ўтилган 630 километр масофадан кейинги манзил Шуманай тумани

    Президент мазкур туманда «Шуманай экотекс» корхонаси фаолияти билан танишди. Давлат раҳбари ишлаб чиқариш жараёни ва маҳсулотларни кўздан кечирди, ишчилар билан суҳбатлашган. Мутасаддиларга корхонада пахтани қайта ишлашнинг кейинги босқичларини ўзлаштириш бўйича кўрсатма берилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    «Аҳолига даромад манбаи яратиш, ялпи ишлаб чиқаришни кўпайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Бунинг учун нима керак? Аввало, сув керак. Лекин Қорақалпоғистонда сув ва ер ҳисоби долзарб. Агар саранжом қилиб, иқтисод қилиб фойдаланилса, сув етади. Бунинг учун қишлоқ хўжалиги маданиятини ошириш, инновацион технологияларни жорий этиш керак», — дейди президент.

    Шуманай туманига бириктирилган Хоразм вилояти тадбиркорларининг инвестиция лойиҳалари тақдимоти ҳам ўтказилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Шундай қилиб Шавкат Мирзиёевнинг Қорақалпоғистонга ташрифининг илк куни ниҳоясига етди.

    24.02.2022, 10:15   Изоҳ (0)   34534
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Намангандан Краснодарга учган самолёт вилоятга қайтишга мажбур бўлди

    24.02.2022, 10:04

    Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди

    24.02.2022, 09:38

    Инновацион ривожланиш вазирлиги профессор Зарифбой Ибодуллаевнинг мурожаати юзасидан баёнот берди

    24.02.2022, 07:22

    Орол денгизидаги президент, тош бўрондан беркинган муҳожирлар, Баҳрайндаги эшаклар пойгаси. 23 февраль суратлари

    24.02.2022, 01:33

    Фарғонада газ баллон ташувчи автомашинада ёнғин содир бўлди (видео)

    24.02.2022, 00:21

    Ўзбекистон йўлларида: Тошкентда Spark уй деворига урилди, Андижонда Malibu ва Kia тўқнашди

    23.02.2022, 23:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина тез орада қурол экспортини йўлга қўяди

    Дунё | 22 июн, 12:54

    Ўзбекистонда ҳафта бошида 44 даражагача иссиқ бўлади

    Ўзбекистон | 22 июн, 12:20

    Трамп Эронга ҳужум сабаб импичмент билан юзлашиши мумкин

    Дунё | 22 июн, 11:55

    Франция клуби скаути Элдор Шомуродов атрофидаги вазиятни кузатмоқда

    Спорт | 22 июн, 11:51

    Ишга бориш тақиқланади: Исроилдаги ўзбекистонликлар янги чекловлар ҳақида огоҳлантирилди

    Ўзбекистон | 22 июн, 11:18

    Эрон ядро объектларидаги эҳтимолий ҳалокатнинг Ўзбекистонга таъсири борми?

    Ўзбекистон | 22 июн, 10:54

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Интер” ва “Флуминенсе”дан ғалаба, Рамос бошчилигидаги “Монтеррей” иккинчи баҳсда ҳам дуранг ўйнади (видео)

    Спорт | 22 июн, 10:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.