• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Йиллар ўтгач мамлакатимиздаги таълим тизими ривожланган давлатларнинг таълим даражасига етиб олади” — Пекиндаги университетда ўзбек тилидан дарс берадиган ўзбекистонлик ўқитувчи

    Хорижда таҳсил олаётган, иш фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликлар талайгина. Улар бугун турли соҳалар, хусусан, таълим, тиббиёт, IT каби соҳаларда фаол. Жумладан, Хитойда ўқитувчилик фаолиятини олиб бораётган Ватандошимиз Дилсора Мирзааҳмедова улардан бири.

    Пекин шаҳрида жойлашган Марказий миллатлар университети, Рус—Марказий Осиё тиллари факультети ўқитувчиси, доцент Дилсора Мирзааҳмедова “Дарё”га берган интервьюсида ушбу мамлакатдаги яшаш тарзи, таълим соҳаси ва Ўзбекистон—Хитой муносабатлари ҳақида фикрларини билдирди. 

    Фото: Дилсора Мирзааҳмедованинг шахсий архивидан

    — Ёшлигингиздан хорижга кетгунингизга қадар бўлган вақтда қаерларда таълим олгансиз? Умуман олганда, вақтингиз нималар билан ўтган?

    — Наманган вилоятининг Поп туманидаги 3-мактабда таҳсил олганман. Кейинчалик эса Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг халқаро журналистика факультетида ўқиганман. Асосий вақтим ўқиш билан ўтган. Жуда ҳам китоб ўқишни яхши кўрадиган болалигим бўлган. Бугунгача нимага эришган бўлсам, ўша пайтда ўқиган китобларим натижаси деб биламан.

    Ҳар доим чет элда ўқишни хоҳлардим. Бироқ оиламдаги муҳит сабаб чет элда чиқолмасам керак, деб ўйлардим. Тақдирнинг иши экан, ҳаммаси тубдан ўзгариб кетди. Жаҳон тиллари университетида ўқиб юрганимда, Хитой Халқ Республикасига 2-курсда давлат грантини ютдим. Биринчи бўлиб Чангчун шаҳрига ўқишга келдим. Бу тил курси эди, 1 йиллик. Кейин Ўзбекистонга қайтиб бориб, Тошкент давлат Шарқшунослик институти қошидаги Конфуций ўзбек-хитой институтида дарс беришни бошладим. Ўша йили Хитойга магистратурага таклиф қилишди. Сиан шаҳрига ўқишга келдим ва 3 йил давомида ўқидим. Дастлаб Сиан хорижий тиллар университетида, кейин магистратуранинг тўлиқ ўзини ўқидим. Ўқишим давомида яхши кадр бўлиш учун ўз устимда кўпроқ ишлашим кераклигини тушуниб етганман.

    — Нима учун айнан ўқитувчилик касбини танлагансиз? 

    — Бакалаврда журналистика йўналишини тамомлаган бўлсам ҳам, халқаро журналистика ўша пайтларда ҳозиргидек ривожланмаган, бугунгидек очиқ ишлаш имконияти йўқ эди. Ўшандаги ҳолат сабаб бу соҳада ишлаш мен учун қийин эканлигини тушуниб етганман. 

    Хитой тилида ҳам мутахассисларимиз бор, лекин кўп эмас. Агар бу йўналишдан кетадиган бўлсам, мен нимагадир эришишим мумкинлигини тушунганман. 

    — Хитой тилини ўрганиш мураккаб. Шундай бўлса-да ушбу мамлакатга келиш фикри қаердан пайдо бўлди?

    — Жаҳон тиллари университетига ўқишга кирганимда тил танлаш имкони бўлганда хитой тили ривожланаётган ва ўқисам, иш топиб кета оламан деб, кўпчиликнинг маслаҳати билан танлаганман.

    Фото: Дилсора Мирзааҳмедованинг шахсий архивидан

    — Хитойга илк бор қадам қўйганингизда нималарни ҳис қилдингиз?

    — Дастлаб хорижга чиққанда “културний шок” бўлади ҳар бир инсонда. Яъни тасаввуримиздаги давлат билан кўрганимиз бошқа-бошқа бўлади. Одамларнинг ўзини тутиши, озиқ-овқат, ҳавоси ҳам таъсир қилади. Мендаги энг биринчи тасаввур Пекин аэропортида бўлган. Аэропорт ойнасидан қараганимизда ташқари туман бўлиб кўринган. Шунда ҳамма чамадонидан устки кийимларини олиб кийган. Ташқарига чиқсак, ҳаво иссиқ бўлган, кўринган нарса туман эмас, ҳавонинг дим ҳолати бўлган. 

    — Нима учун айнан Хитойда ўқитувчилик қилишни танладингиз. Масалан, Европага ҳам боришингиз мумкин эди…

    — Менга университетда дарс бериш таклифини беришган. Дарс берадиган фаним — ўзбек тили. Бундан ташқари, хитой тилида бошқа тилшунослик фанларидан ҳам дарс бераман. Масалан, ўзбек адабиёти, маданиятшунослик, таржимашунослик, амалий таржима фанларидан ҳам дарс бераман. 

    Мен ҳам хитой тилида, ҳам ўзбек тилида гапирганим учун уларга бу жуда қулай бўлган ва менга ҳам яхши таклиф билан алоқага чиқишган. 

    Фото: Дилсора Мирзааҳмедованинг шахсий архивидан

    — Иш жараёнлари қандай кечди? Қийинчиликлар, руҳий тушкунлик, молиявий қийинчиликлар бўлдими? Уларни қандай енгиб ўтгансиз?

    — Иш жараёнида қийинчилик деярли йўқ. Улар менга яхши маош тўлашади, доимий суғуртам бор, яшаш учун уй текин. Мен ўқиш вақтида бир оз қийналганман. Стипендиялар камроқ бўлган, ўқишнинг ўз босими бўлади. Уни топшир, буни олиб кел каби. Фан имтиҳонларидан ташқари, тил даражаси имтиҳонлари бор. Шу томондан талабаларда қийинчилик бўлади. Лекин енгиб ўтганмиз.

    — Хориждаги таълим билан Ўзбекистондаги таълим ўртасидаги энг муҳим 5 та фарқни санаб беринг.

    — Биринчиси, Хитойда таълим ўрта мактабдан бошлаб ихтисослашади. Яъни гуманитар ва аниқ фанлар шаклида иккига бўлинади. Шундан сўнг болалар ихтисослашиб, ўзларининг йўналишларида ўқишади. 

    Иккинчиси, Хитойда таълим узлуксиз олиб борилади. Масалан, ўрта мактабда рус тилини ўрганган ўқувчи университетга ўқишга кирса қолганлар билан бирга ўша фанни қайтадан ўқимайди, аксинча, келган жойидан давом эттиради. 

    Учинчиси, ўқитувчилар учун жуда ҳам яхши шароитлар яратилган. Яна бир асосий жиҳатлардан биттаси ўқитувчи — ижодкор. У ўз дарсига кирдими, фақат ўзининг дарсини ўтиши керак. Мен истасам қандайдир дарсликдан фойдаланишим мумкин, истамасам, фойдаланмасдан, ўзим маърузалар матнини тайёрлашим мумкин. 

    Тўртинчиси, ўқитувчи кўп расмиятчиликдан озод қилинган. Факультетда дарс ўтадиган ўқитувчи бошқа, ташкилий масалалар билан шуғулланадиган ўқитувчилар бошқа бўлади. 

    Бешинчиси, ўқитувчи томонидан ҳам, ўқувчи томонидан ҳам таълимга бўлган масъулият ҳисси. Хитойда талабалар камбағалликдан қутулиш, ҳаётда ўз йўлини топиб кетиш учун фақат ва фақат имконият таълимда эканлигини тушунишади. Масалан, мен дарс берадиган гуруҳда 12 та талаба бўлса, бир дона 3 баҳо оладиган талаба бўлди. Қолганлари 4-5 баҳога ўқишади. 

    Ўқитувчилар ҳам дарсдан исталган вақтда чиқиб кетолмайди, белгиланган вақтда дарсларни ўтиши шарт. Битта семестрда ўтган дарсларингиз, маърузаларингизни битта китоб қилиб нашр қиладиган даражада тайёрланиш зарур.

    Фото: Дилсора Мирзааҳмедованинг шахсий архивидан

    — Нима деб ўйлайсиз, Ўзбекистоннинг таълим соҳасидаги йўли вақт ўтгач ривожланган мамлакатларникига етиб оладими?

    — Таълимдаги бугунги кунда бўлаётган ислоҳотлар мени қувонтиради. Ҳақиқатан ҳам, яхши томонга ўзгаришлар бор. Агар янада масъулият билан ёндашилса, албатта, ўзгаради. 

    Университетларнинг ўзидан келиб чиқиб ёки мактабларнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг ўзларига ривожланиш стратегиялари тузиб бериш керак, деб ҳисоблайман. 

    Йиллар ўтгач, мен умид қиламан, албатта, мамлакатимиздаги таълим ривожланган давлатларнинг таълим даражасига етиб олади. Чунки давлатимиз ривожи фақат ва фақат таълимга боғлиқ. Қайси соҳани ривожлантирмайлик, ўша соҳанинг таълими ривожланган бўлиши керак. 

    — Ўзбекистон—Хитой ўртасидаги муносабатлар, ўзаро ҳамкорлик ҳақида фикрларингиз қандай?

    — Икки давлат ўртасидаги муносабатларга тўхталсам, ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Хитой ҳар жабҳада ҳамкорлик олиб бормоқда. Бўлажак саммитдан сўнг ҳам янада кўпроқ ва кенг қамровли икки томонлама манфаатли ҳамкорлик муносабатлари ривожланиб боради. 

    Фото: Дилсора Мирзааҳмедованинг шахсий архивидан

    — Ўзбекистоннинг турли вилоятларидаги ёшларга айтадиган сўзларингиз...

    — Уларга бир гапни айтаман — фақат ва фақат яхши ўқиш керак. Чунки нажот фақат таълимда. Яна бир нарса, чет тилини яхши ўрганиш керак. Чет тилини яхши ўрганишда аввало она тилидан бошлаш керак, яъни она тилини яхши ўрганиш керак. 

    Чунки пойдевор яхши қўйилмаса, сиз ҳеч қайси чет тилини яхши ўрганолмайсиз. Мен кўплаб хитой тилини ўрганган ёшларни биламан, “эга нима, кесим нима?”, деб сўраб туришади. Улар кўчада гаплаша олиши мумкин, лекин бирор нарсани ҳар томонлама яхши изоҳлаб берадиган кадрлар бўлмайди. 

    Шунингдек, қўшимча соҳаларни ҳам ўрганиш керак. Мен ўйлайман, 10 йилдан кейин таржимонларга эҳтиёж қолмайди. Бошқа касбларда тил биладиган мутахассис бўлиб етишиш керак.

    Оғабек Самисов, Сиан шаҳридан махсус

    18.05.2023, 19:48   Изоҳ (0)   7402
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Хитой раҳбарлари ҳар томонлама стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    18.05.2023, 19:37

    Қашқадарёдаги боғда йигит аттракциондан учиб кетди (видео)

    18.05.2023, 19:10

    Тошкентдаги мактабда ўқувчини илон чақиб олди

    18.05.2023, 18:15

    “Молдова Украинадан кейин урушдан энг кўп жабр чеккан мамлакат бўлди” — Молдова бош вазири ўринбосари

    18.05.2023, 18:12

    Сирдарёда хотинини фарзанди ёнида пичоқлаб ўлдирган эркак қамалди

    18.05.2023, 17:33

    Тошкентда 23 ёшли йигит ҳамкасбини пичоқлади 

    18.05.2023, 13:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.