15 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан СССР самолётини Туркияга олиб қочган ота-бола Бразинкаслар, 52 кишининг ўлимида айбдор деб топилган серияли қотил Андрей Чикатило ва истеъфо берган Қирғизистон президентига оид фактлар ўрин олган.
СССР самолётини Туркияга олиб қочган ота-бола
1970 йилнинг 15 октябрь куни литвалик Пранас ва Алгирдас Бразинскаслар Туркияда Совет Иттифоқига тегишли Батумидан Сухумига учаётган «Ан-24» самолётини олиб қочганди. Ҳаво кемасини ўғирлаш вақтида террорчилар учувчи кабинасига киришига қаршилик кўрсатган стюардесса Надежда Курченко отиб ўлдирилганди. Орадан тўрт йил ўтгач амнистия билан турк қамоқхонасидан чиқишга муваффақ бўлган Бразинскаслар ноқонуний йўл билан АҚШга бориб, у ерда доимий яшаш ҳуқуқини қўлга киритган. Аммо уларнинг Калифорниядаги ҳаёти бахтли кечмаган. 2003 йилда ўғил отасини гантел билан уриб ўлдирган.СССРда самолётларни ўғирлаш ХХ аср ўрталаридан бошлаб тез-тез учраб турган. Хусусан, 1954 йилда экипаж Ленинград—Таллин йўналиши бўйича учаётган «Ли-2» самолётининг ўғирланишига тўсқинлик қилганди. Ўша йилнинг ўзида таъқибдан қочиб юрган икки безори Ёқутистондаги аэродромга кириб, «Ан-2»ни АҚШга олиб қочмоқчи бўлган. Уч йилдан кейин эса уч нафар ёш арман — актёр, чилангар ва чайқовчи «Як-12М»да Туркияга қочмоқчи бўлади. Барча ҳолатлар ҳаво кемаларининг ҳалокати билан якунлангна. Ўғрилардан бири ҳалок бўлган, иккитаси ҳақида маълумотлар йўқ — улар отиб ташланган ёки узоқ муддатга қамоққа ҳукм этилган.
1964 йилнинг сентябрида икки жиноятчи Молдовадаги самолётни эгаллашга уринган. Улар Ғарбга бориш ниятида бўлган, аммо буни амалга ошира олмаган: улардан бири ўзини отиб қўйган, иккинчиси ҳукумат вакиллари томонидан ушланган. Кейинги 19 йил давомида Совет Иттифоқида ҳаво кемаларини ўғрилаш борасида 44 та уриниш бўлган.
1970 йилнинг 15 июнида совет яҳудийлари гуруҳи Ленинград вилоятида «Ан-2» йўловчи самолётини эгаллашга ва уни Швецияга миниб қочишга уринган. Бундай акцияга ҳукуматнинг уларни Исроилга кетишига рухсат бермагани сабаб бўлган. Шундай кейин СССР ўзининг Исроилдан келган муҳожирлар борасидаги позициясини енгиллатишга сабаб бўлган.
Самолёт ўғрилашларнинг аксарияти ҳалокат ёки қамоқ билан якунланган. Аммо тарихга буни уддалаганлар ҳам маълум. Ёрқин мисоллардан бири 52 йил олдин содир бўлган. Литвалик икки фуқаро — 45 ёшли Пранас Бразинскас ва унинг 15 ёшли ўғри Алгирдас «одозлик»ка эришмоқчи бўлади. Оила бошиси СССРда яхши карьера қилиш имконсиз бўлган мураккаб биографияга эга бўлган.
Шундай қилиб, 1970 йилнинг 15 октябрь куни «Ан-24» самолёти Батумидаги йўловчиларни Краснодарга элтиши, йўлда Сухумида тўхташи керак бўлган. Ҳаво кемаси командири Георгий Чахракиядан ташқари экипажда иккинчи учувчи Сулико Шавидзе, бортмеханик Оганес Бабаян, штурман Валерий Фадеев ва йил охирида турмушга чиқишни режалаштирган 19 ёшли стюардесса Надежда Курченко бўлган. Йўлга кетадиган вақт ярим соатдан кўпроқни ташкил этган — икки шаҳар ўртасидаги йўл Қора денгиз узра 200 километрни ташкил этади.
Парвоздан беш дақиқа ўтиб, соат 12:40 да икки йўловчи стюардессани чақирган ва унинг қўлига конвертни тутқазиб, учувчиларга беришни сўраган. Уларнинг бирида совет армияси офицерининг формаси бўлган. Террочилар хатга «Буйруқ №9» дея сарлавҳа қўйган: улар Туркия томон учишни ва радиоалоқани узишни талаб қилган, акс ҳолда ўлдириш билан таҳдид қилган. Бу вақтда катта Бразинскас қўрувга тушган йўловчиларга самолётда энди совет ҳокимияти йўқлигини эълон қилган. Қўлида қирқилган милтиқ билан ўқталган, ўғли эса пистолет ушлаб олган.
Фавқулодда вазиятда саросимага тушмаган Курченко учувчилар олдига «Ҳужум!», дея югурган. Босқинчилар унинг ортидан чопган. «Ҳеч ким ўрнидан турмасин! Акс ҳолда самолётни портлатиб юборамиз», — бақирган Алгирдас.
Жасур стюардесса уларнинг кабинага киришига тўсқинлик қилган. «У ерга мумкин эмас! Улар қуролланган», — қизнинг сўнгги сўзлари эди. Ота Бразинскас икки марта ўқ узган ва Курченко воқеа жойида ҳалок бўлган.
Кема капитани турли манёврларни қилишга киришган: самолётни бирдан пастга ва тепага йўналтирган, аммо террорчилар оёқда қолган. Учувчилар кабинасига кириб борган литваликлар ўқ узишни бошлаган. Натижада Чахракия, Бабаян ва Фадеев яраланган. Ҳаво кемаси капитани яралангач, кўкси билан штурвалга йиқилган ва самолёт айланишни бошлаган. Ҳалокатда катта қийинчилик билан қутулиб қолинган.
Учувчилар орқасига туриб олган Пранас уларга самолётни Трабзонга бошқаришни буюрган. Алгирдас йўловчиларни назорат қилиш учун салонга қайтган. Учувчилар айёрлик қилиб, «Ан-24»ни Грузия ССРдаги Кобулети ҳарбий аэродромига қўндирмоқчи бўлган. Аммо Бразинскас уларнинг режасидан хабар топиб, гранатани портлатиб юбориш билан таҳдид қилган. Охир-оқибат экипажнинг террорчилар талабини бажаришдан бошқа йўли қолмаган. Шавидзе диспетчерга самолёт эгаллагани тўғрисида яширин сигнални юборишга муваффақ бўлган. Шу сабабли турк чегарачилари мамлакат ҳудудига ноқонуний равишда кириб келган бортни уриб туширмаган. Трабзон аэропорт учиш-қўниш йўлагида ўғирланган самолётни кутиб туришарди.
Бразинскаслар трапдан худди ғолиблардек тушиб келган. «Мана ўша озодлик!», — деган ота Туркия ерига оёқ қўйгач. Жиноятчилар қуролларни ўз хоҳишлари билан маҳаллий полициячиларга топширган. Катта Бразинскас ўзларининг СССРга топшириб юборилиши мумкинлигини билгани боис, ўзи ва ўғлини сиёсий қочоқ деб эълон қилган. Бундай хавф ростдан ҳам мавжуд эди, бироқ литваликлар тарафини АҚШ олган. Сўроқларда нацицларнинг собиқ ёрдамчиси ўзини совет режими қурбони сифатида кўрсатиб, қамоққа ўғрилиги учун эмас, балки коммунизмга қарши фаолияти учун тиқилганини айтган.
Трабзондаги воқеа бутун дунёга овоза бўлган. Бразинскаснинг кўрсатмаларини кўпчилик репрессия қурбонининг сўзлари сифатида қабул қилган. Ўғриларнинг кўрсатмалари Литва Олий қўмитаси раиси Юозас Валунасгача етиб борган бўлиб, у Туркия президентидан террочиларни Совет Иттифоқига топширмасликни сўраган. Жиноятчи ота саккиз йил, ўғлига икки йил қамоқ жазоси тайинланган. 1974 йилда улар амнистияга тушиб озодликка чиққан.
АҚШнинг Анқарадаги элчихонасидан сиёсий қочоқ мақомини ололмаган Пранас омма олдида ўзини ўзи ўлдириш билан америкаликларни шантаж қилишга уринган. 1976 йилда Бразинскаслар Венесуэалага йўл олади. Икки ойдан кейин улар Канадага учган самолётга ўтирган, бироқ Нью-Йоркка амалга оширилган транзит тўхташда улар АҚШ ҳудудида ноқонуний равишда қолиб, миграция хизмати томонида ушланган. Литва диаспорасининг даъво аризаси билан Бразинскаслар АҚШда яшаш ҳуқуқини қўлга киритган. СССР уларни қайтаришга роса уринган.
Калифорнияга кўчиб ўтган ота-бола Фрэнк ва Алберт Уайтга айланган.
Алгидрас янги шароитга мослашиб кетган. У оила қуриб, бухгалтер сифатида иш бошлаган, аммо отасининг мослашиши қийин кечган. Пранас инглиз тилини ўргана олмаган, ўғли билан лит ёки рус тилида сўзлашган. Қўшнилар унинг агрессив ҳаракатларидан доим шикоят қилиб келган.
2002 йилнинг 10 февралида содир бўлган навбатдаги оилавий жанжалда Алгирдас гантел билан отасини уриб ўлдирган. Айбланувчининг адвокати судда унинг номидан «қарияга умуман чидаб бўлмай қолганди», деган.
52 кишини ўлдирганликда айбланган Чикатило
1992 йилнинг 15 октябрь куни серияли қотил Андрей Чикатило 52 кишини ўлдирганликда айбдор деб топилганди. Орадан икки йил ўтиб, 58 ёшида у Новочеркаск қамоқхонасида гарданига ўқ узилган ҳолда қатл этилган. Уни халқ тилида «Қутурган махлуқ», «Х одам» ва ҳатто «Иблис» деб аташган. Чикатило 53 кишини ўлдирганликда айбдор дея топилган, унинг ўзи эса 56 кишини ўлдирганини тан олган, манбалар эса 65 киши ҳақида гапирган. Қурбонларнинг энг кичигини ёши саккизда бўлган.Чикатило 1936 йилнинг 16 октябрида Украинанинг Сума вилоятида туғилган. Болалик йиллари ҳақида маълумотлар кам, шу сабабли унинг биографиясини ўрганганлар учун ягона манба Чикатилонинг ўзи айтиб берган гаплардир. Учта руҳий экспертизанинг барчаси унинг ақли расо эканини кўрсатган бўлсада, айтган барча гаплари мантиққа тўғри келмайди.
Шундай қилиб, сериялик манякнинг сўзларига кўра, у дунёга келишидан олдин, 1933 йилда акаси Степан вафот этган: уни «оч» дея таърифланган одамлар еб қўйган экан. Ушбу маълумотни текширишнинг имкони йўқ: суд вақтига келиб Чикатилонинг ота-онаси ўлиб кетган эди, синглиси эса бундан бехабар бўлиши мумкин, урушдан кейинги ҳужжатларда буни исботлайдиган далиллар йўқ. Умуман олганда айрим тадқиқотчиларнинг фикрича, Степанни еб қўйишгани ҳақидаги уйдирмани боланинг ота-онаси у уйдан узоққа кетиб қолмаслиги учун ўйлаб топган бўлиши мумкин.
Манякнинг эслашича, уруш йиллари улар тез-тез бомбалардан ҳимоя қиладиган ертўлаларга яширинишга мажбур бўлган, 1944 йилда биринчи синфга «оч-яланг» чиққан. «Мактабда очлик сабаб парта остига йиқилиб тушардим. Жулдур кийимларда юрардим. Ҳаммага кулги бўлиб, ўзимни ҳимоялай олмас эдим. Жуда уятчанг, журъатсиз, тортинчоқ бўлганман. Агар синфда ручка ёки сиёҳим бўлмаса, шунчаки ўтириб йиғлардим. Баъзида ўқувчилар бу ҳақида ўқитувчига айтарди. У эса ‘Андрей, нима тилинг йўқми?!’, дерди. Ҳожатга чиққим келса ҳам рухсат сўрашга тортинардим», — дея унинг сўзларини келтиради ёзувчи Михаил Кривич ўзининг «Ўртоқ қотил» китобида.
Чикатило ўз хотираларида болаликда озғин бўлганини эслайди. Бола қувиғини тутиб туролмасликдан азият чеккан, шу боис 12 ёшигача онаси уни мунтазам калтаклаб келган. 18 ёшида биринчи марта 10-синф Лиля Баришевани яхши кўриб қолган. Унинг «камтарлиги» ва «назокати» йигитга ёқиб қолган. «Мактабда бизга олийжаноб муҳаббатни ўргатишган. Лилининг юзидаги кулгичлар менга ёқарди. Кўзим хиралиги боис унинг кўзлари қандай рангдалигини билмайман, аммо Лиля билан муносабатларимиз яқин эди. Бир сафар кинотеатрга тушганмиз, елкасини елкамга қўйиб ўтирган, нафасини ҳис қилганман. Синфдошларимиз бизни пайқаб қолмаслиги учун қимирламай ўтирганман. Мен ҳар сафар Лиля билан гаплашишни ёки йўл-йўлакай унинг уйига кириб ўтишни хоҳлаганман, лекин бунга ҳеч қачон журъат эта олмаганман», — дея эслайди маняк.
Чикатилонинг тан олишича, у доим «олий севги ҳақида орзу қилган», бироқ қизлар қаршисида қалтираб қолган.
Мактабни тамомлагач, у Москвага йўл олган ва Москва давлат университети Юридик факультетига ҳужжат топширган, бироқ қабул қилинмаган. Чикатилонинг ўзини айтишича, имтиҳонларни яхши топширган, аммо репрессияга учраган партизан отаси сабаб ўқишга олишмаган. Ўқишдан кейин у армияга йўл олган. Аввалига Марказий Осиёда чегара қўшинларида, кейинчалик Берлиндаги алоқа линиясида ишлаган. У ерда Коммунистик партияга аъзо бўлиб, 25 йил — 1984 йилгача унинг сафида бўлган.
Армиядан кейин Чикатило Новочеркаскка йўл олиб, ўзининг мутахассилиги бўйича иш қидирган. Бир йил яшаган эркак Ростов вилоятига кўчиб ўтган. Чикатило баъзида туман газеталари учун мақолалар ёзган, ҳатто биттасини ўзи ёқтириб қолган алоқачи ҳамкасбига бағишлаган. Уятчанглиги сабаб улар ўртасида муносабат ўрнатилмаган. Кейинроқ у кутубхоначини ёқтириб қолган, аммо уларнинг мулоқоти китоб муҳокамасидан нарига ўтмаган. Тез орада Чикатило Фаина билан танишиб, унга уйланган. Улар биргаликда 27 йил — эркак ҳибсга олингунга қадар яшаган. Тўйдан икки йил ўтиб уларнинг Люда исмли қизи, 1969 йилда ўғли Юра дунёга келган.
1965 йилда Чикатило Ростов университетининг Филология факультетига сиртдан ўқишга кирган. Кечалари ишдан кейин ўқишга қатнаган. Диплом олиш арафаси у туман Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси лавозими эгаллаган, кейин Новошахтинск шаҳрига кўчиб ўтиб, мактабда рус тили ва адабиёти ўқитувчига айланган. Унинг жиноий қилмишлари шу ерда бошланган. Ўқувчилардан бири Чикатило унга тегажоғлик қилгани, бироқ у деразадан сакраб қочиб кетганини эслаган.
У ўзининг биринчи қотиллигини 1978 йилнинг 22 декабрида Ростов вилоятидаги Шахта шаҳрида амалга оширган. Қурбон — 2-синф ўқувчиси Лена Закотнова.
Шу куни булутли ва совуқ ҳаво эди. Ўқувчи йўл бўйлаб уйига кета туриб, бобосиникига кириб ўтишга қарор қилади. Уни охирги марта шу куни соат 18:00 ларда трамвай бекатида ўрта ёшли, қора пальто ва шапка кийган эркак ёнида тирик кўришган. Кейинчалик аниқланишича, Чикатило қизга сақич ваъда қилиб, ортидан эргаштирган. У қизни хотинига айтмасдан сотиб олган уйига таклиф қилган. Эркакнинг тан олишича, у уйга кирган заҳоти қизга ташланган. Аммо импотентлиги сабаб уни зўрлай олмаган ва пичоқни олиб, қизга санчган. Шундан кейингина қотилликдан қандайдир шаҳвоний роҳат олганини ҳис қилган. Жасадни эса маҳаллий дарёга оқизиб юборган.
Орадан йиллар ўтгач аниқланишича, Закотнова унинг биринчи ва охирги қурбони бўлиши мумкин эди. Эркакни таниган гувоҳларнинг кўрсатмалари изларни мактаб ўқитувчиси томон олиб борган. Бироқ Чикатило барчасини рад этган, милиция эса унга ишонган. Бу вақтда бошқа бир гумонланувчи — Александр Кравченко қўлга олинган эди. Закотнованинг ўлдирилишида айнан шу эркак хатолик сабаб отиб ташланган. Кравченко олдин ҳам қотиллиги учун судланган ва у яна бир бор жиноятга қўл уришига ҳеч ким шубҳаланмаган.
Иккинчи қотиллик орадан 2,5 йил ўтгач содир этилган. Оқибатда Чикатило жиноятда тобора кўпроқ қўл ура бошлаган. Шу билан бирга, у эҳтиёт бўлиб ҳаракат қилган. Бирор жойда бармоқ изини қолдирмаган. 1984 йилда у яна ҳибсга олинган: Тошкентдаги автовокзалда у фоҳиша билан жинсий эҳтиёжини қодирган. Унинг ёнида вазелин, совун ва икки ўрам арқон топилган. Аммо ундан олинган таҳлиллар қурбонларникига мос келмаган. Кейинроқ маълум бўлишича, тиббиёт ходимлари Чикатилодан таҳлил олганда ўз ишига совуққонлик билан ёндашган.
Манякнинг охирги қурбони 22 ёшли Светлана Коростик бўлган. У фоҳишалик билан шуғулланган ва 1990 йилнинг 6 ноябрида Чикатило билан ўз хоҳишига кўра ўрмонга борган… Платформада навбатчилик қилган милиция ходими ўрмондан чиқиб келаётган эркакка эътибор қаратган. У қўзиқорин терадиган одамга ўхшамаган, кийимлари эса ғалати бўлган. Офицер унинг ҳужжатларини сўраган. Ходим шубҳали эркак ҳақида билдирги ёзган. Ўшанда Чикатило ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг эътиборини тортган эди. Икки ҳафтадан сўнг у ҳибсга олинган.
Истеъфога берган Қирғизистон президенти
1992 йилнинг апрелида суд бошланган, Чикатило ўзини ақли заиф сифатида кўрсатишга уринган. 15 октябрь куни эса ўлимга ҳукм қилиш жазоси тайинланган. Серияли қотилнинг енгиллик сўраб қилган барча мурожаатлари рад этилган.Бундан икки йил олдин худди шу куни Қирғизистон президенти Сўранбай Жеенбеков истеъфога чиққанди. Унинг кетишига мамлакатнинг янги бош вазири Садир Жапаров эришган. У олдинроқ Жеенбеков билан учрашган, бироқ Жапаров лавозимдан кетишдан бош тортган. Президентнинг ортида парламент спикери Канатбек Исаев ҳам истеъфога чиқишини эълон қилган, натижада Садир Жапаров давлат раҳбарига айланган.
«Бир кишининг қўлида президент, бош вазир ва парламент ҳокимияти»
Пайшанба куни спикер Исаевнинг истеҳақида бош вазир Жапаров гапирган — мустақил манбалар бундан бехабар бўлган. Парламентнинг жума кунги йиғилишида спикер буни тасдиқлаган.
«Қирғизистон президенти Сўранбай Жеенбеков истеъфоси сабаб асосий қонунимизга мувофиқ, давлат раҳбарининг ваколатлари парламент спикерига ўтади. Бугун шуни эълон қилмоқчиманки, мен президент вазифасини бажарувчи бўлишдан бош торатаман», — деган Исаев.
«Қирғизистон президенти ваколати бош вазир Садир Жапаровга ўтади. Ҳокимият тепасидаги биро дам ҳам президент, ҳам бош вазир ва парламент раҳбари бўлиши тарихда кузатилмаган», — деганди депутат Омурбек Текебаев.
Буларнинг барчаси Жапаров колониядан озод этилган тартибсизликлардан кейин юз берган. Норозилик намойишлари парламент сайловлари натижалари эълон қилинганидан кейин бошланганди. Парламент жума кунги йиғилишида, шунингдек, Бишкекда фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш қарорини ҳам бекор қилган. Режим президент Жеенбеков томонидан 9 октябрда жорий этилганди.
Воқеалар ривожи
Пайшанба куни президент истеъфога кетишини эъон қилган. «Қадрли ҳамюртларим! Қирғизистонда тинчлик, мамлакат яхлитлиги, халқимиз бирдамлиги ва жамиятдаги хотиржамлик мен учун биринчи ўринда. Менга ҳар бир юртдошимнинг ҳаётидан муҳимроқ нарса йўқ. Мен ҳокимиятга ёпишиб олмайман. Қирғизистон тарихида қон тўккан ва фуқароларига ўқ узган инсон сифатида қолишни истамайман. Шу сабабли истеъфога чиқишга қарор қилдим», — дейилади Жеенбековнинг мурожаатида.
Жеенбеков кетгач, давлат раҳбари вазифасини бажарувчи сифатида парламент спикери Исаев қолган. Ўз навбатида у президентдан кетмасликни сўраган. Бир неча соат ўтгач, бош вазир Жапаров Исаев ҳам лавозимдан кетмоқчилигини айтган. У ҳукумат биноси қаршисида тўпланган тарафдорлари олдига чиқиб, ўзини президент вазифасини бажарувчи деб эълон қилган.
«Қадрдонлар, сизларни ғалаба билан табриклайман. Бугун ҳаммаси ўз жойига тушди. Собиқ президент истеъфога чиқди, парламент спикери Канат Исаев унинг вазифасини бажаришни истамади. Эндиликда преиздент ва бош вазирлик мажбуриятлари менга ўтди. Ишончларингиз учун миннатдорман», — деган Жапаров.
Кутилмаган воқеалар ривожи
Ўша ҳафтанинг чоршанба куни президент Жеенбеков Садир Жапаровни ҳукумат раҳбари этиб тайинлаганди. Бу иккинчи уринишда амалга ошган. Биринчи тайинловҳи президент бекор қилган, бунга парламентда бош вазирни тайинлаш учун берилган овозларда шубҳа пайдо бўлгани сабаб сифатида кўрсатилган.
Президент қарорни имзолаши билан ўзи томонидан тайинланган бош вазир Жеенбековнинг кетиши ҳақида гапиришни бошлаган. «Президентнинг истеъфоси — бу халқнинг талаби. Бугун президентнинг олдига бораман ва ушбу масалани ҳал қиламиз», — деган Жапаров журналистларга. Бу вақтга келиб ҳукумат биноси қаршисида Жапаровнинг тарафдорлари тўпланиб, норозилик намойишларини бошлаб юборган.
Президент билан музокараларда у Жеенбековдан кун охирига қадар лавозимни тарк этишни талаб қилган, аммо давлат раҳбари буни рад этган. «Президент мамлакатни ҳуқуқий майдонга қайтарганидан, парламент сайловлари ўтказлиб, янги президент сайловлари эълон қилинганидан кейин истеъфога кетади», — деганди ўшанда президент матбуот котиби Толғонай Стамалиева.
Эртаси куни эса Жеенбеков «тажовуз тўхтамаётгани сабаб» истеъфога кетишини маълум қилган.
Ўша вақтда 51 ёшда бўлган Жапаров Қирғизистон парламентига икки марта сайланган. 2017 йилнинг августида Бишкек суди уни асирга олиш ишида айбдор деб топиб, 11,5 йилга озодликдан маҳрум этган. Жиноят иши 2013 йилги норозилик намойишида «Қумтор» олтин конида Қоракўл вилояти раҳбари Эмилбек Каптагев асирга олинганидан кейин қўзғатилганди.
«Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.
Изоҳ (1)
Assalomu alaykum. Iltimos matnni tahrir qilayotgan paytda soʻzlarning imloviy xatolariga e’tibor beringlar.