• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Конгресс рухсатисиз Гренадага бостириб кирган АҚШ қўшинлари, ичида совет офицерлари бўлган самолёт ҳалокати ва Тайван ўрнига БМТга қабул қилинган Хитой. Кун хронологиясида 25 октябрь

    25 октябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан Гренадага бостириб кирган АҚШ қўшинлари, учувчи ва диспетчерлар хатоси билан содир бўлган авиаҳалокат ҳамда Тайван ўрнига БМТга қабул қилинган Хитойга оид фактлар ўрин олган.

    Конгрессдан рухсат олмай уруш бошлаган Рейган

    1983 йилнинг 25 октябрида Америка қуролли кучлари томонидан Urgent Fury номи остида операция ўтказилган бўлиб, унинг доирасида АҚШ ҳарбийлари Гренадага бостириб кирган. Сент-Жоржес университетида ўқиётган 630 нафар америкалик талабани қутқариш босқин учун расмий сабаб сифатида кўрсатилган. Ўшана октябрь ойида Гренада амалга оширилган тўнтатиш уларнинг хавфсизлигини таҳдид остига қўйиши мумкин дея ҳисобланган. Аслида эса АҚШ қўшинларининг кичик бир давлатга бостириб киришига сабаб бошқа бўлгани айтилади.

    Фото: Getty Images

    1979 йилда Гренадада биринчи давлат тўнтариши рўй беради. Унинг натижасида Эрик Гейр ҳукумати ҳокимиятдан четлатилган. Мамлакатни New Jewel Movement ҳаракати вакиллари бошқарган. Морис Бишоп бошчилигидаги ҳукуматнинг янги йўналиши социалистик давлатлар, хусусан, Совет Иттифоқи ва Куба билан мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш бўлган.

    Янги ҳукумат деярли барча соҳаларни қамраб олган кенг кўламли ислоҳотлар билан шуғулланган. Кубанинг қўллаб-қувватлови остида Гренада балиқчилик флоти яратилган. Кооператив ҳаракат фаол ривожланган. Ёшлар учун иш ўринларини ташкил қиладиган давлат хўжаликлари пайдо бўлган. Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш яхшиланган: савдосизликка қарши, кўчалар тозалигини таъминлайдиган, ижтимоий объектлар қуришга имкон берадиган дастурлар ишга туширилган.

    1983 йилнинг ёзида Гренадада ҳокимият тепасига келган етакчилар ўртасида келишмоқчиликлар бошланган ва 13 октябрь куни бош вазир ўринбосари тарафдорлари томонидан янги тўнтариш амалга оширилган. Эртаси куни Морис Бишоп ҳибсга олинган. Унинг қамоққа олинишича кўплаб гренадаликларнинг ғазабини қўзғатган ва улар ўз етакчиларини озод этишга уринган. Қамоқхона қўриқлаш хизмати халққа қарата ўқ узиб, ўнлаб тинч аҳолининг умрига зомин бўлган. Бишоп Гренада аҳолиси ўртасида қурбонлар кўпаймаслиги учун таслим бўлган. Айнан шу можаро АҚШ ҳукуматининг фикрича, Гренада ўқиётган америкалик талабалар ҳаётига хавф туғдириши мумкин бўлган.

    Фото: Wikipedia

    Аммо бу шунчаки сабаб эди, босқиннинг асл мақсади чуқурроқ ўйланган эди. Гренаданинг ташқи сиёсати АҚШнинг Марказий Америка сиёсий майдонидаги позициясини хавф остига қўяди. 1982 йилнинг баҳорида Рейген Кариб давлатлари раҳбарлари билан учрашиб, Гренадада «марксизм вируси» тарқалганидан хавотирини билдирган. 1983 йилнинг мартида Қўшма Штатлар Гренадага нисбатан иқтисодий бойкот эълон қилган. Америкалик сайёҳларга Гренадага бормаслик тавсия қилинган. Шунингдек, оролга яқин сувларда АҚШ ҳарбий-денгиз флоти ўқувларни бошлаган. Аммо орол раҳбарияти ўзларининг мақсади туристлар учун қулай шароитини таъминлашдан иборат эканини таъкидлаган. Шу билан бирга, Рейган фуқаролик аэропортининг қурилиши ниқоби остида Гренадада СССР бошчилигида стратегик ҳарбий база қуриляпти деб ҳисоблаган. Аммо Қўшма Штатлар оролга бостириб кирганидан кейин аэропорт қурилиши якунига етказилган, ўшанда ҳеч қандай хавф ҳақида гапирилмаган ҳам.

    Urgent Fury («Ғазаб алангаси») номли ҳарбий операция унинг мақсадини тўлиқ ифода этарди. Кучлар шу қадар тенгсиз бўлганидан Гренада билан уруш уч кунгина давом этган. Оролни эгаллашда расман 7,3 минг америкалик ҳарбий, 353 нафар «Кариб тинчликпарвар кучлари» иштирок этган. Аммо ҳайратланарли даражада ҳарбий техникалардан фойдаланилган: 12 та жанговар кема, 70 та самолёт, 5 та танк ва бир нечта зирҳли техникалар. Гренада томонидан эса урушда 700 нафар кубалик ишчи ва 1,5 минг аскар қатнашга. Улар ихтиёрида эса 10 та «БТР», 2 та «БРДМ» ва бир нечта зенит мажмуалари бўлган холос.

    Фото: Wikipedia

    Уруш оқибатида Америка томонидан 18 киши ҳалок бўлган, 116 киши яраланган, бир нечта вертолёт уриб туширилган. Гренадада эса 45 киши ҳалок бўлган (уларнинг камида 24 нафари тинч аҳоли), 337 киши яраланган. Гренаданинг барча ҳарбий кучлари тарқатиб юборилган. Гренада инфратузилмасига зарар етган, мамлакат иқтисодиёти эса сезиларли даражада зарар кўрган.

    Қизиқ жиҳати, Рейган Гренада ҳарбий операция режаси ҳақида АҚШ Конгрессини хабардор қилмаган, қонун бўйича ушбу орган ҳарбий ҳаракатга рухсат бериши керак эди. 1983 йилда бир нечта конгрессмен, президент, мудофаа вазири ҳамда қатор ҳарбий хизматчиларга қарши даъво киритган. Рейган ўз қарорини АҚШ миллий хавфсизлигини зудлик билан ҳимоя қилишга тўғри келгани билан изоҳлаган. Унинг сўзларига кўра, ҳатто махфий шароитда ўтказилган Конгресс йиғилишида ҳам маълумот чиқиб кетиш эҳтимоли бўлган.

    Фото: Getty Images

    Оролни эгаллаганидан кейин Америка Гренадага қўйган иқтисодий бойкотларини бекор қилган ва 110 миллион доллар миқдорида компенсация тўлаган. 3 ноябрь куни, Гренада ҳукумати учун ўтказилган сайловлардан бир ой олдин ташкил этилган сўровларда маҳаллий аҳолининг 90 фоизи америкаликларнинг оролга келиши мамлакатдаги вазиятни барқарорлаштиришга хизмат қилди дея ҳисоблаган.

    Гренададаги ҳарбий операцияни кўплаб давлатлар, жумладан, АҚШнинг иттифоқчилари ҳам қоралаган. Ноябрь ойида БМТ Бош ассамблеяси Американинг Гренадага бостириб кириши халқаро ҳуқуқлар нормаларининг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблаган ва қўшинларни зудлик билан олиб чиқиб кетишни талаб қилган. Декабрда Америка ҳарбий хизматчиларининг асосий қисми оролни тарк этган. Унинг ҳудудида «маҳаллий аҳолини ҳимоя қилиш ва полицияга ёрдам бериш учун» 300 нафар ҳарбий қолган.

    Фото: Wikipedia

    Штурман ва диспетчерлар сабаб ҳалокатга учраган «Ил-18»

    2001 йилда Грузия прокуратураси ҳарбий «Ил-18» самолётининг ҳаёти бўйича тергов ишларини якунлаган. Фожиа самолёт экипажи аъзолари ва командирлар айби сабаб содир бўлган, деган хулосага келинган. Бироқ улар ҳалок бўлгани боис, ўз вазифасига совуққон ёндашган грузиялик диспетчерлар жавобгарликка тортилганди.

    Фото: Avianews

    2000 йилнинг 25 октябрь куни «Ил-18» самолёти Москва—Батуми йўналиши бўйича парвозини амалга оширган. Ҳаво кемаси бортида 73 нафар йўловчи бўлган: Ажарияда хизмат қилган ва таътилдан кейин гарнизонларига қайтаётган 45 нафар россиялик офицер, шунингдек, уларнинг оила аъзолари — 21 нафар аёл ҳамда етти нафар бола. Самолёт экипажи 11 кишидан иборат эди — командир, иккинчи учувчи ва штурмандан ташқари, шунчаки парвоз соатларини ўтказиши керак бўлган учиш бригадаси бўлган.

    Бутун парвоз деярли яхши ўтган, муаммо қўниш аввалида юзага келган. Ёғингарчиликка, булутлар кўплиги, қалин туман ва визуал кўрувчанлик камлигига қарамай, батумилик диспетчерлар қўнишга рухсат берган. Кема капитани хавфдан огоҳлантирган. Оқибатда самолёт ўз йўналишидан 20 километр жанубга адашиб, 940 метр баландликда соатига 340 километр тезликда ҳаракатланиб, кичик Мтирал — Йиғи қоясига урилган.

    Ҳолат бўйича тергов ишлари билан Грузия транспорт прокуратураси шуғулланган. Тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Батуми шаҳар судига тақдим этилган бўлиб, улар фожиа айбдорларига жазо тайинланган.

    Аввалига ҳаво кемасининг ҳалокатига ёмғир ва туман сабаб бўлгани кўрсатилган, давлат терговчилари ва мустақил экспертлар ҳам худди шу фикрга бўлган. «Бундан об-ҳавода фуқаролик самолётлари умуман учмайди. Бунинг устида тоғли ҳудудга қўнишнинг имкони йўқ. ёмғирда навигация қурилмалари хато кўрсатишни бошлайди, зич ҳавода турбулент оқимлар ёки ҳаво ўралари юзага келиб, унга тушган ҳаво экмаси пастга қулай бошлайди. Шу сабабли мазкур ҳолатда учувчиларнинг қўнишга уринишга ҳаққи йўқ эди, диспетчер эса уларни бошқа аэродромга йўналтиришга мажбур бўлган», — дейди биринчи тоифали учувчи, СССРда хизмат кўрсатган учувчи Александр Курников.

    Фото: Avianews

    Бироқ грузиялик терговчилар фожианинг асосий айбдорлари одамларнинг ўзи бўлганини аниқлашга муваффақ бўлган. «Фожиа Йиғи қоясида эмас, балки Қора денгиз устида содир бўлган. Барчаси штурман Евгений Коряковсевнинг хатоси сабаб юзага келган. Батуми аэропортига қўниш вақтида штурман ўз координаталарини нотўғри ҳисоблаган. У Қора денгиз уза жойлашган ‘Покат’ шартли нуқтасидан ўтганини билдирган, аслида улар аэропортга 20 километр яқинроқ эди», — дейди Грузия прокуратурасининг ўта муҳим ишлар бўйича терговчиси Давид Гермозанашвили.

    Аммо грузиялик терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳалокатда фақатгина штурманни айблаш нотўғри. Фожиавий якун топган Евгений Коряковсевнинг хатосини текширувчи штурман Валерий Осиков, кема командири Александр Котов, тажрибали ҳарбий учувчи Андрей Староверов унинг ҳисоб-китобларини назорат қилиши керак эди. Қўлланмаган мувофиқ, юқоридаги уч кишининг ҳар бири назоратни амалга оширишга мажбур бўлган.

    Самолётнинг ўз йўналишидан 20 километрга оғиб кетгани индикаторда яққол кўриниб турган бўлса-да, штурманнинг хатосини Тбилисидаги диспетчер Владимир Алавердов ҳам сезмаган. Бундан ташқари, Россия самолётини Батумидаги ҳамкасби Рудико Вердзеулига бераётганида ҳам Алавердов лайнернинг ҳақиқий координаталарини текширмаган. Оқибатда самолётни деярли нол кўрувчанликда қўндириши керак бўлган Батумидаги диспетчер сўнгги сонияларга қадар ҳаво кемаси қанча баландликда учаётганини билмаган.

    Диспетчер Вердзеули вазиятни баҳолаб, учувчига баландликни олишни буюриши керак бўлган. Шундан сўнг, унинг координаталарини аниқлаш учун иккинчи айланишга юбориши ёки умуман бошқа аэродромга йўналтириши керак бўлган. Бироқ диспетчер қўнишга рухсат берган.

    —Бизни кузатяпсизми?, — дея учувчи фожиадан саккиз сония олдин сўраган.

    —Ҳозирда йўқ, 295, — жавоб қайтарган парвозлар бошлиғи Вердзеули.

    —Оғиш қанча эканини айта оласизми?

    —Ҳозирча кўринмаяпсиз.

    —Тушунарли, — учувчи Котовнинг сўнгги сўзлари эди, тўрт сониядан кейин самолёт қояга урилган.

    Учувчиларга нисбатан қўзғатилган жиноят иши уларнинг ҳалок бўлгани боис тўхтатилган.

    Грузия президенти Эдуард Шеварнадзе 27 октябрь куни мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилган. Россия президенти Владимир Путин эса ҳалок бўлганларнинг барчасининг шахси аниқлангани боис мотам эълон қилишни истамаган.

    Самолёт, экипаж ва йўловчиларнинг суғуртаси «Ҳарбий-суғурта компанияси» томонидан амалга оширилган. У умумий ҳисобда 5,5 миллион рублга яқин суғурта пулларини тўлаб берган.

    АҚШ эътирозига қарамай БМТ аъзоси бўлган Хитой

    1971 йилнинг 25 октябрь куни Тайван БМТга аъзоликдан чиқарилиб, унинг ўрнига Хитой Халқ Республикаси қабул қилинганди. Бундан 69 йил олдин АҚШ ҳукумати Хитойнинг БМТга қабул қилинишига мутлақо қаршилигини билдирган. Бироқ ХХР ташкилот аъзосига айланиши учун у қадар кўп вақт кетмаган. Мамлакатни қабул қилиниши Бош Ассамблея ваколатида бўлган ва Хавфсизлик Кенгаши таркибида бўлган Қўшма Штатларнинг ветоси Пекиннинг халқаро даражада тан олинишига тўсқинлик қила олмаган.

    Фото: Getty Images

    XIX аср охирлари ХХ аср бошларида Син сулоласи ҳукмронлиги остида бўлган Хитой оғир инқирозни бошдан ўтказган. Марказий ҳукумат дунё державалари қаршисида кучсиз бўлган. 1911-1912 йилларда содир бўлган Синхай инқилоби натижасида Син сулоласи ағдарилган ва Хитой республика дея эълон қилинган. Инқилобчи Сун Яцен мамлакатнинг вақтинчалик президентига айланган. Аммо ҳокимиятда ҳақиқий кучга эга бўлмагани учун лавозимини императорлик армияси қўмондони Юань Шикаюга топширган. 1916 йилда унинг ўлимидан кейин мамлакат бир нечта милитарист гуруҳлар орасида бўлиниб кетган бўлиб, бир қисми Японияга қараб иш кўрган.

    Сун Яцен миграцияда юрган вақтидаёқ 1894 йилда «Хитой жамиятининг қайта туғилиши»ни яратган. 1919 йилда унинг асосида «Гоминдан» номли сиёсий ташкилот тузилган ва Яцен мамлакатни бирлаштириш борасида уринишларни амалга оширган. 1923 йилда Совет Россиясидан ёрдам олиб, маҳаллий Коммунистик партияларни мувофиқлаштирган.

    1925 йилда Сун Яцен вафот этган ва Чан Кайши «Гоминдан» ташкилотидаги энг катта таъсир доирага эга инсонга айланган. Москванинг ёрдамида ва сўл кучлар билан иттифоқи ёрдамида у 1927 йилда бутун Хитой ҳудудида назоратни қўлига олишга эришган. Аммо Чан Кайши жойларда ижтимоий ўзгаришларни ўтказишга уринган ва йирик саноатчилар билан ҳамкорликка қарши бўлган коммунистлар сиёсатидан норози бўлган.

    Коммунистлар ва Чан Кайши атрофидаги ўнг миллатчилар ўртасидаги қарама-қаршилик 1927 йилда Шанхай қирғини номи билан танилган воқеага юзага келтирган. 11 апрель куни Чан Кайши барча вилоятларга коммунистларни давлат органлардан бўшатиш буйруғини юборган, 12 апрелда эса Шанхайдаги «Яшил тўда» аъзолари ва бошқа жиноий гуруҳларга фаол коммунистларни йўқ қилиш топшириғини берган.

    Чан Кайши

    Чан Кайши
    Фото: Global Look Press

    Шаҳарда оммавий қирғин бошланиб, 5 мингга яқин одам ҳалок бўлган. Бунинг натижасида бутун мамлакат бўйлаб сўл фаолларни ҳибсга олиш бошланган. Коммунистлар бунга жавобан қурол олган ва фуқаролик уруши бошланган. Чан Кайши ҳатто Япония бостириб кирганида ҳам миллий суверенитетни сақлаш қолиш йўлида коммунистлар билан бирлашишдан бош тортган.

    1949 йилнинг 1 октябрь куни Пекинда Хитой Халқ Республикаси эълон қилинган. «Гоминдан» қўшинларининг қолган қисми мамлакат жанубига сиқиб чиқарилган. Уларнинг қўшни Бирма ва Ҳиндихитой ҳудудларига чекиниши тўсилган. «Гоминдан» ҳукумати Тайванга эвакуация қилинган.

    1945 йилда Хитой Иккинчи жаҳон урушидаги ғолиблар қаторида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тузилишида иштирок этган. БМТга Хитойнинг эски — 1949 йилда Тайванга кўчган ҳукумати аъзоликка қабул қилинган. «Гоминдан» тарафдорлари Хитой материгини тарк этганидан кейин, мамлакат номидан БМТда ким иштирок этиши керак деган масала юзага келган. 15 ноябрь куни ХХР ташқи ишлар вазири Чжоу Энлай БМТ Бош ассамблеясида эски ҳукуматнинг ҳуқуқини бекор қилишга уринган. 1950 йил бошида СССР Хитой Республикаси вакилларини ХХР делегациясида алмаштириш имконини берадиган резолюция лойиҳасини тайёрлаган, аммо Хавфсизлик Кенгаши буни рад этган. Бунда норозилик билдирган Совет Иттифоқи бир неча ой Хавфсизлик Кенгаши ишида иштирок этмаган. Америкаликлар совет вакиллари йўқлигидан фойдаланиб, 1950 йилнинг 25 июнида ўзларининг Кореяга босқинини оқлашга имкон топган ва уларга БМТ тинчликпарвар кучлари мақомини берган.

    Фото: AFP

    1950 йилнинг кузида Америка армияси КХДР қўшинларига оғир аҳволга солиб қўйган вақтда Пекин вазиятга аралашишга мажбур бўлган. Хитой-Корея кучлари америкаликларни чекинишга мажбур қилган.

    1971 йилнинг 26 октябрь куни БМТ Бош ассамблеясининг «Хитой Халқ Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги қонуний ҳуқуқларининг тикланиши» бўйича 2758 резолюцияси қабул қилинган. Расмий Пекиннинг БМТга аъзо бўлишига ташкилотнинг 78 вакили, жумладан, СССР, Ҳиндистон, Буюк Британия, Франция ва аксарият Европа давлатлари овоз берган. АҚШ бошчилигидаги 35 та давлат эса қаршилик билдирган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: СССР маршали айбдор деб топилган Бойқўнғирдаги портлаш, император топшириғи билан Эрмитажга келтирилган мушуклар ва Клеопатранинг дунёдаги ягона дастхати. Кун хронологиясида 24 октябрь

    25.10.2022, 09:30   Изоҳ (0)   41886
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бишкекда Кампиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши намойишлар бўлиб ўтди

    25.10.2022, 09:20

    «Киев ‘ифлос бомба’дан фойдаланмоқчи эмас» — НАТО бош котиби Россиянинг иддаоларини бемаънилик деб атади

    24.10.2022, 23:37

    Россия Бош штаби раҳбари «ифлос бомба» туфайли АҚШ ва Британия ҳарбий амалдорларига қўнғироқ қилди

    24.10.2022, 23:21

    Ғарб ‘қизил чизиқ’нинг кенглигини ўлчамаслиги керак» — Мария Захарова

    24.10.2022, 23:07

    «Россияда мамлакатни тарк этган муаллифларнинг асарларини тақиқлаш тенденцияси йўқ» — Песков

    24.10.2022, 22:45

    Курск маъмурияти вилоят марказлари ўққа тутилиш эҳтимоли сабабли хандақлар тайёрлашга чақирди

    24.10.2022, 22:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    TBC Bank Ўзбекистондаги ўз мавқеини мустаҳкамламоқда: вилоятлар бўйича сўнгги маълумотлар


    Ўзбекистонда суяк бўғим касалликларининг ечими топилдими?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Korzinka'да – июль ойи охиригача барра мол гўштига 12% гача чегирмалар ва унумли нархлар!


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    AKFA Group “ИННОPRОМ 2024” халқаро кўргазмасида иштирок этди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35

    АҚШдан кетадиган ноқонуний мигрантларга текин авиачипта берилади

    Дунё | 11 май, 21:30

    Суперлига. “Машъал” ўз майдонида “Қизилқум” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 21:15

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.