Термиз халқаро аэропортида кўриш имконияти ёмонлашгани туфайли ҳаво кемаларини қабул қилиш ва жўнатишга чекловлар жорий этилди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2023/03/Fozilbe/photo_2023-03-09_09-10-34.jpg)
Қайд этилишича, аэропорт ҳудудида кўриш имконияти 2000 метрни ташкил этмоқда.
8 март куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Тошкентдан Термизга учган рейси чанг бўрони сабаб ортга қайтарилганди. “Ўзгидромет” 9 март куни Сурхондарё вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкинлигини маълум қилганди. Шунингдек, вилоятнинг баъзи жойларда шамол 15-20 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил сентябрь ойида HY-065 йўловчи рейси Термиз аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити — кучли шамол ва чанг бўрони туфайли Бухоро шаҳридаги захира аэропортга йўналтирилганди.
Изоҳ (0)