• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият Шоу-бизнес

    Кечирилган хиёнат: Виктория ва Девид Бекҳэм шунча қийинчиликларга қарамай оиласини қандай сақлаб қолди?

    Девид ва Виктория Бекҳэм машҳур севги қиссаларини 25 йилдан ортиқ вақт мобайнида кўпчиликни ҳайратга солаётган ғоят мустаҳкам никоҳга айлантирди. Улар бутун дунё эътиборида бўлса-да, муҳаббат ва оила энг олий қадрият бўлиб қолишини исботлади.

    Одатда машҳурларнинг севги ҳикоялари тез алангаланиб, тез сўнади, аммо Девид ва Виктория Бекҳэмларнинг муҳаббати бундан истисно. Чорак асрдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, уларнинг турмуши ҳамон мустаҳкам. Улар қандай бўронларни бошдан кечирганини ва бирга қолишларига нима ёрдам бераётгани ҳақида маълумот берамиз.

    Ёлғизлик ва бир кўришдаги муҳаббат

    1997 йилда Девид Бекҳэм “Манчестр Юнайтед”нинг янги юлдузи бўлса, Виктория Адамс эса Spice Гирлс гуруҳида жаҳон мусиқа рейтингларини забт этаётган хонанда эди.

    Улар хайрия футбол ўйинида учрашиб қолишади, кейинчалик иккиси ҳам эътироф этганидек, бу биринчи қарашда юз берган муҳаббат эди.

    “Иккаламиз ҳам машҳур эдик, аммо ўзимизни ёлғиз ҳис қилардик. Соатлаб суҳбатлаша олардик ва бу иккаламиз учун ҳам жуда муҳим эди”, дейди Виктория интервьюларининг бирида.

    Девид мухлислари кўплигига қарамай, анча тортинчоқ йигит эди. Улар кўпинча автомобиль тўхташ жойларида, ҳамма жойда ҳозиру нозир бўлган папарацсилардан қочиш мақсадида яширинча учрашишарди. Девид ҳали-ҳануз Виктория телефон рақамини ёзиб берган поезд чиптасини асраб-авайлаб сақлайди.

    Камералар нигоҳида никоҳ, фарзандлар ва оила

    Икки йил ўтгач, 1999 йил 4 июлда Ирландиянинг Латтрельстоун қасрида уларнинг дабдабали тўйи бўлиб ўтди. Бу воқеа дарҳол жаҳон нашрларининг муқоваларида акс этди. Келин-куёв учун олтин тахтлар, ноёб либослар ва машҳурлардан иборат меҳмонлар рўйхати — буларнинг барчаси “Бекҳэмлар бренди” феноменига асос солди. Кўп ўтмай уларнинг илк фарзанди Бруклин дунёга келди, ундан кейин Ромео, Круз ва узоқ кутилган қизлари Харпер Seven туғилди.

    Уларнинг ҳар бир қадами, жамоат олдига чиқиши, янги лойиҳаси шов-шувга сабаб бўларди. Улар дунёдаги энг кўп муҳокама қилинадиган ва суратга тушадиган жуфтликлардан бирига айланди. Девид ва Виктория бошиданоқ оилани биринчи ўринга қўйди. Ҳаёт ва карьеранинг шиддатли суръатига қарамай, улар доимо бир-бирлари ва фарзандлари учун вақт топа олди. Улар шахсий ҳаётлари атрофида кўринмас қалқон ярата олди ва ўзлари учун қадрли бўлган нарсаларни бузишларига йўл қўйишмади.

    Инқирозлар, хиёнат ва бирга қолиш танлови

    Бекҳэмлар ҳам, кўп йиллар бирга яшаган ҳар қандай жуфтлик сингари жиддий синовларга дуч келди. 2004 йилдаги энг шов-шувли можаро Девиднинг шахсий ёрдамчиси Ребекка Лус билан хиёнатда айблангани эди.

    Таҳқирланиш ва азоб-уқубатларга қарамай, Виктория оиласи учун курашишга қарор қилди. Улар оилавий муаммоларни ташқарига чиқармасдан, ёпиқ эшиклар ортида ҳал қилишди. Бу хиёнат уларнинг никоҳини янада мустаҳкамлади. Улар бирга қолишни ва муносабатларини яхшилашни танлашди.

    Виктория сояда қолмади

    Уларнинг никоҳи узоқ йиллар давом этишининг асосий сабабларидан бири Викториянинг ҳеч қачон “машҳур футболчининг хотини” роли билан чекланиб қолмаганлигидадир. У Spice Гирлс гуруҳидаги фаолиятини якунлагач, эрининг соясида қолиб кетмади, аксинча ўз империясини барпо этишга киришди. Дастлаб бу ҳамкорликлар ва кичик дизайнерлик тажрибаларидан иборат бўлган бўлса, кейинчалик бутун дунё бўйлаб танқидчилар эътирофига ва мижозлар меҳрига сазовор бўлган тўлақонли Виcториа Беcкҳам мода брендига айланди.

    “Мен ишимни севаман. Фарзандларим ҳамда турмуш ўртоғим мен билан фахрланишларини хоҳлайман”, деган эди у. Викториянинг муваффақияти ва мустақиллиги уларнинг муносабатларида соғлом мувозанатни юзага келтирди. У Девид учун шунчаки рафиқа эмас, балки фикри аҳамиятга эга, интилишлари ҳурмат қилинадиган тенг ҳуқуқли ҳамкордир. Бир-бирининг карьера мақсадларига бўлган бу ўзаро ҳурмат уларнинг никоҳининг асосий устунларидан бирига айланди.

    Девиднинг қўллаб-қувватлаши

    Девид Бекҳэм, ўз навбатида, хотинига бўлган муҳаббати ва қўллаб-қувватлашини оммага изҳор этиш имкониятини ҳеч қачон қўлдан бой бермайди. Ижтимоий тармоқларда туғилган куни ёки бошқа кун муносабати билан таъсирли хабарлар жойлаштирадими ёки суҳбатларда самимий сўзлар айтадими — у доимо Викториянинг унинг ва оиласининг ҳаётида қанчалик муҳим рол ўйнашини таъкидлайди. Турмуш қурганларига 25 йилдан ошган бўлса-да, у ҳақда гапирганида кўзлари ҳамон меҳр билан порлайди.

    Яқинда намойиш этилган “Бекҳэм” ҳужжатли сериалида томошабинлар яна бир бор уларнинг муҳаббатини кўрдилар. Девид Викториянинг кучи, оилага садоқати ва истеъдоди ҳақида очиқчасига ҳурмат билан гапирди.

    “У ажойиб она, ажойиб рафиқа ва ғоят тиришқоқ аёл”, дейди у. Турмуш ўртоғи унинг суянчиғи ва маслаҳатчиси эканлигини тан олишдан тортинмайди. 

    История знакомства Дэвида и Виктории Бекхэм - Афиша Daily

    Виктория ва Девид Бекҳэмлар қиссаси эртак эмас, балки юксакликлар ва қийинчиликлар орасидаги йўл бўлиб, унда ҳурмат, ўзаро қўллаб-қувватлаш ва нафақат ғалаба онларида, балки ҳар қандай вазиятда ёнма-ён бўлишга тайёрлик асосий ўрин эгаллаган. Шон-шуҳрат ва миллионлаб мухлислар ортида бир-бирининг шахсияти ва саъй-ҳаракатларини қадрлайдиган ҳақиқий жуфтлик турибди. Уларнинг иттифоқи бутун дунё нигоҳида бўлса-да, муҳаббат мустаҳкам бўлиши мумкинлигининг исботидир.

    27 май, 09:34   Изоҳ (0)   2784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Голливуд#шоу-бизнес#Бекҳэм#машҳурлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Соч турмагини ўзгартиргандан сўнг карьерасида ўсиш кузатилган актрисалар (фото)

    15.11.2021, 21:26

    Кира Найтли, Бен Аффлек, Риз Уизерспун: Кинодаги карьерасини болалигидан бошлаган машҳурлар (фото)

    09.04.2023, 16:44

    Ўзининг шахсий косметика брендига асос солган машҳурлар

    15.05.2024, 12:50

    Бир-бирига қуйиб қўйгандек ўхшайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    21.05.2024, 09:45

    Улар ҳатто чойчақа қолдирмайди: энг зиқна Голливуд юлдузлари

    20.07.2024, 17:50

    Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото) 

    31.07.2024, 09:30

    Голливуд юлдузларининг ташқи кўриниши билан омма эътиборини тортаётган ўғиллари (фото) 

    19.08.2024, 15:50

    Голливуд юлдузлари оғир иш кунидан кейин қандай дам олади?

    11.09.2024, 13:45

    Instagram: Жаҳонгир Позилжонов хонадонида тўй, Юлдуз Усмонова ҳарбий форма кийди, Ойдин Юсупованинг орзуси ушалди

    25.09.2024, 09:45

    “Пул муаммо эмас”. Голливуд юлдузларининг қимматбаҳо харидлари

    05.11.2024, 11:20

    Коктейллардан машғулотларгача: дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?

    19.11.2024, 09:40

    Тилла Bugatti ва Жеймс Бондга тегишли раритет: Голливуд юлдузларининг ҳеч кимникига ўхшамаган автомобиллари

    10 апрел, 09:57

    Жоли асалари билан, Бекҳэм саҳрода: фотосессияларга миллионлаб доллар сарфлайдиган машҳурлар

    11 апрел, 09:59

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    17 май, 10:50

    Ҳам санъатда, ҳам бизнесда омади чопган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

    21 май, 13:08

    Жефф Безоснинг қаллиғи Парижда дабдабали қиз базмини ўтказди

    18 май, 17:55

    “Фотошоп эмас”: ҳақиқийлигига ишониш қийин бўлган реал суратлар

    19 май, 13:40

    Анжелина Жоли 14 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Канн кинофестивалига ташриф буюрди

    19 май, 12:50

    Ҳақиқий қаҳрамонлар: ҳамкасбларининг ҳаётини сақлаб қолган киноюлдузлар

    19 май, 21:35

    Қимматбаҳо узук, яхта ва 50 млн доллар товон пули: машҳурлар собиқ севгилисидан олган энг қимматбаҳо совғалар

    21 май, 08:00

    Туркиялик актёр Керем Бурсин Голливуд киноларида рол ижро этиши мумкин

    22 май, 10:55

    Бетмандан Цукерберггача: энг тежамкор машҳурлар рўйхати тузилди

    21 май, 17:40

    Instagram: Юлдуз Усмонованинг Instagram’даги рекламаси қанча? Жамбул Муҳаммедов қимматбаҳо автомобиль харид қилди, Озода Нурсаидованинг концертдаги образлари қанча...

    21 май, 19:25

    Киану Ривз, Энн Ҳетеуэй ва Флоренс Уэлч: омма эътиборида бўлишни ёқтирмайдиган Голливуд юлдузлари

    23 май, 08:29

    Вьетнамлик блогер Токиодаги ресторанда ёнида ўтирган Голливуд юлдузи Натали Портманни танимади

    22 май, 20:35

    Анжелина Жолининг мухлислари унинг қўриқчиси сабаб актрисадан хавотирда

    25 май, 10:51

    ХХ асрда Голливуд актёрлари амал қилиши мажбурий бўлган қатъий қоидалар

    26 май, 10:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20

    Россия ва Украина аскарларнинг жасади алмашинуви борасида зиддиятга бормоқда

    Дунё | 8 июн, 21:10

    Ўзбекистонда фан учун янги ўсимлик тури кашф этилди

    Ўзбекистон | 8 июн, 20:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.