• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Road24 ми ёки Safe Road? Нега ишлаб турган иловадан воз кечилди?

    Бугун ижтимоий тармоқларда айнан шу мазмундаги саволлар кўп ва хўп янгради. Ҳар ким ўзича талқин қилди. Кимдир “у” деса, бошқа биров “бу сабаб” деди. Хуллас, талқин турлича, бироқ масъуллар буни “фуқароларга янада қулайлик яратиш”, деб номлади.

    Гап нимада?

    Аслида ҳаммаси Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошевнинг баёнотидан бошланди.

    Фото: Зойир Йўлдошов

    У Telegram каналида расмий хабар эълон қилар экан, айни кунга қадар бинойидек ишлаб турган иловада маълумотлар улашиш тўхтатилганини ёзди. “Шу боис қўл телефонингиздаги ‘Ap Storeʼ ёки ‘Play marketʼ орқали давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ‘Safe Road ЙҲХХ’ иловасини юклаб, рўйхатдан ўтиб олишингиз мумкинлигини маълум қиламиз, деди.

    Зойир Йўлдошев.
    Фото: Instagram

    Демак расмий чиқишдан маълум бўладики, давлат Йўл ҳаракати хавфсизлиги айни кунга қадар ҳайдовчиларга асосан жарималар ҳақида маълумот берувчи Road24’дан воз кечди ва ўзимизники дейилаётган Safe Road’ни тавсия қилмоқда.

    Буни жамоатчилик қандай кутиб олди?

    “Бу янги ҳоким келиб ҳамма ўрганган бозорни бузишига ўхшайди” — Отабек Бакиров

    Отабек Бакиров
    Фото: “Дарё”

    Иқтисодчи блогер Отабек Бакиров бу ўзгаришни ҳудудга келган янги ҳокимнинг ҳамма ўрганган бозорни бузишига ўхшатди.

    Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан Safe Road иловаси тавсия ва тарғиб қилинмоқда. Ҳамма ўрганган Road24 энди ишламасмуш. Road24 ва ЙҲХХ ўртасидаги йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар тўғрисида маълумот алмашинуви батамом тўхталипти. Бу худди янги ва қулинг ўргулсин замонда ҳокимлар тайинланиши билан тадбиркор-у, аҳоли ўрганган эски бозорни буздириб, янгисини қурдириш ва ёқадими, йўқми, ихтиёран-мажбуран кўчиришга ўхшайди, дейди блогер.

    Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев ушбу ҳолатга эътибор қаратар экан ЙҲХХдаги давлат хизматчиларини йўқ жойдан муаммо ясайдиганлар деб атади.

    Муҳрим Аъзамхўжаев
    Фото: “Дарё”

    Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун қилиниши керак бўлган мингларча иш бор. Хусусан, ахборот етказиш масаласида ҳам. Масалан, йўл-транспорт ҳодисалари ҳақидаги ахборотни очиқ ва мунтазам берадиган мобил дастур қилса бўларди — унинг маълумотлари асосида жамоатчилик ЙҲХХнинг ўзига “ЙТҲ ўчоқлари”ни йўқотиш бўйича ёрдам бериши мумкин эди. Ёки, ундан ҳам осонроқ иш бор — қаерда қандай камера, қандай радар турибди, у қандай қоидабузарликларни қайд этади — шуни мунтазам, онлайн вақт режимида янгиланадиган реестр қилиб қўйиш мумкин. Жуда осон иш. ЙҲХХ шу ишни қилса, антирадарга ҳам ҳожат қолмайди: “Яндекс.Харита”га ўхшаш хизматлар ўша реестр асосида ўз хариталарини доимий янгилаб, ЙҲХХнинг электоратига катта ёрдам қилади. Лекин — йўқ. ЙҲХХдаги айрим давлат хизматчилари йўқ жойдан муаммо ясайди: бинойидек ишлаб турган, халқ ўрганган, қайсидир маънода ҳайдовчиларнинг оғирини енгил қилаётган мобил дастур (Road24) ўрнига “ўзининг” (чалажон) мобил дастури (SafeRoad)ни ишлаб чиқади”, деб ёзади журналист.

    Журналист ва блогер Қобил Хидиров мазкур масалага ҳақида ёзар экан “кадрлар алмашди, иловалар алмашмоқда. Маъноси недур?”, дейди.

    Фото: Скриншот

    Блогер Шуҳрат Қурбонов мазкур ўзгариш ҳақида ёзар экан “ChatGPT бизда чиққанида: 15 апрелдан ChatGPT ишламайди ва тармоқдан узилади унинг ўрнига ChatGRT New Original иловасини ўрнатинг”, дея сарказм қилган.

    Фото: Скриншот

    Масъуллар ҳаракатини қандай изоҳлади?

    Xabar.uz журналисти Элбек Боймуродов Telegram’даги гуруҳларнинг бирида “ишлаб турган илова нега бошқасига алмаштирилади? Бирор арзирли сабаб борми?”, дея савол қолдиргач, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ахборот хизмати раҳбари Зойир Йўлдошев бундан кўзланган мақсад “фуқароларга янада қулайлик яратиш” эканини айтди.

    Иловага кирган одам ЙҲХХнинг кўплаб хизматларидан фойдаланиши мумкин. Фақат жарима тўлаш эмас, давлат рақам белгиларига буюртма бериш, давлат рақам белгиларини сақлаш, маъмурий жаримадан шикоят билдириш, жаримани бўлиб тўлаш сингари кўплаб қулайликларни ўз ичига олган. Келгусида айнан ушбу илова ордали янада кўпроқ хизматларни кўрсатиш назарда тутилган, деди у.

    Иловалар кимга тегишли?

    Қизиқувчан Telegram каналларидан бири эски ва янги иловалар кимга тегишли эканини суриштирган.

    Road24 иловасининг оммавий оферта бўлимида унинг ишлаб чиқарувчиси Kash App МЧЖ экани кўрсатилган. Корхона 2016 йил 17 март куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 165,4 млн сўм. Раҳбар сифатида Фаткулина Линиза Халиловна кўрсатилган. Фирманинг 90 фоиз улушига Ҳасанова Наима Муҳаммаджоновна, қолган 10 фоиз улушига эса Фаткулина Линиза Халиловна эгалик қилади. Safe Road иловасининг оммавий оферта бўлими ишламаяпти. Шундай бўлса-да, App Store’да “АУТОДОC” МЧЖ номидан илова тақдим этилган. Ушбу корхона 2022 йил 27 июнь куни давлат рўйхатидан ўтказилган. Устав фонди — 500 минг сўм. Раҳбар сифатида Содиқов Сайёдбек Сиддиқжон ўғли кўрсатилган. Фирманинг 100 фоиз улуши Каримов Билол Баҳодир ўғлига тегишли. Шунингдек, у ORIENT IT МЧЖга ҳам 100 фоиз улуш билан таъсисчисидир, дейилади бу ҳақдаги маълумотда.

    Канал админи ORIENT IT МЧЖ 2022 йил ноябрда Ички ишлар вазирлиги Марказий госпитали ўтказган 1,1 млрд сўмлик тендер ғолиб бўлганини очиқлаган.

    Воз кечилаётган илова ташаббускорлари Road24 узлуксиз ишлаётганини айтмоқда

    Road24 иловаси масъуллари “Дарё” журналисти билан мулоқот қилар экан илова узлуксиз ишлаётганини, улар ҳақидаги хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

    Бу гаплар ёлғон ва фейк хабарлар ҳисобланади. Илитмос, бу турдаги хабарларга ишонманг. Ўйлашимизча барча хабарлар янги иловага одамларни жалб қилиш учун бўлса керак, дейди Road24 иловаси ташаббускорлари.

    “Дарё” воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    14 апрел, 19:11   Изоҳ (0)   11195
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #илова#жарима#ЙПХ#Роад24

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисасини ЙПХ инспекторисиз расмийлаштириш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда

    06.10.2020, 23:59

    Сурхондарёда «Тўхташ тақиқланади» белгиси остида қолдирилган ИИБга қарашли Lacetti ҳамда Captiva’га жарима белгиланди (видео)

    26.11.2020, 10:29

    Россияда фуқаро Зеленский ҳақидаги тушини айтиб бергани учун армияни «обрўсизлантириш» моддаси билан жаримага тортилди

    12.12.2022, 14:51

    “Солиқ ҳамкор” орқали ноқонуний сигареталар савдоси бўйича хабар бериш мумкинми?

    03.04.2023, 15:00

    “Электр энергияси бозори ташкил этилиб, савдолар онлайн амалга оширилади” — Шерзод Хўжаев

    10.07.2024, 22:35

    “Дарё” дайжести: 17 июлнинг энг муҳим хабарлари

    17.07.2024, 23:30

    Telegram қайси давлатларда ва нима сабабдан тақиқланган? 

    29.08.2024, 17:21

    Еврокомиссия Теmu онлайн дўконини жаримага тортиши мумкин  

    31.10.2024, 23:02

    Ўзбекистонда аксарият кишилар совға беришни коррупция эмас, миннатдорлик деб билади — тадқиқот

    12.12.2024, 12:35

    Партия раҳбарининг “коса оқармаслиги” ҳақидаги фикрларини ёқлаб ёзилган пост муҳокамаларни кучайтирди

    31 январ, 19:42

    InfinBANKдан молиявий калит

    17 феврал, 19:30

    Клип олиш вақтида “Гелик” тагида қолиб, ногирон бўлган актриса: қонунчилик бу борада нима дейди?

    15 март, 21:01

    Турли сабабларга кўра мухлисларига ёлғон гапирган Голливуд юлдузлари (фото)

    4 апрел, 18:45

    Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашга оид қарор лойиҳаси эълон қилинди. Асосий тафсилотлар 

    21 март, 14:25

    “АҚШда ноқонуний бўлиб турган ўзбекистонликларга ўз ихтиёрлари билан қайтишни маслаҳат бераман” — элчи

    3 апрел, 14:13

    Ўзбекистон тўлов тизимларидаги пул ўтказмалари устидан назорат кучайтирилади  

    4 апрел, 09:20

    АҚШ визасини олмоқчи бўлганларнинг ижтимоий тармоқлари текширилади

    4 апрел, 10:39

    Саммитда нутқ сўзлаган президент, автоҳалокатда иккига бўлиниб кетган Damas, пул ўтказмалари устидан кучайтириладиган назорат: 4 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    4 апрел, 23:26

    Зеленский “террорчи давлат” қуришда айбланмоқда 

    7 апрел, 23:15

    АҚШда 14 ёшли бола юрак хасталикларини бир неча сония ичида аниқлайдиган иловани ишлаб чиқди

    8 апрел, 18:45

    Фото: “Чорсу” бозоридаги дўконлардан бирида чиққан ёнғин оқибати

    8 апрел, 13:54

    Бандлик вазирлигининг Андижон шаҳар бўлими масъули ишхонасида психотроп модда истеъмол қилгани айтилмоқда (фото)

    9 апрел, 14:28

    Ўзбекистонда пиёдалар йўлакларидан ҳаракатланган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилади 

    11 апрел, 11:10

    Samsung қувват олмасдан 200 кунгача ишлай оладиган дисплей тақдим этди

    12 апрел, 11:15

    Трамп 1 миллион мигрантни депортация қилишни режалаштирди

    14 апрел, 14:10
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.