• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Telegram қайси давлатларда ва нима сабабдан тақиқланган?

    Telegram компанияси дунёнинг турли мамлакатларида бир неча бор зиддиятли вазиятга дуч келган. Мессенжер терроризмни тарғиб қилиш, ноқонуний гиёҳванд моддалар савдоси, дезинформация тарқатиш ва экстремизмни қўллаб-қувватлашда айбланмоқда.

    Telegram асосчиси ва бош директори Павел Дуров ҳибсга олинганидан сўнг, илова яна қаттиқ танқидлар объектига айланди. Дуров 24 август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Le Burje аэропортида қўлга олинди. У француз ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан Telegram’да кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланди. 

    Фото: Getty Images
    У ҳибсга олинганидан кейин: “Telegram бош директори Павел Дуровнинг яширадиган ҳеч нарсаси йўқ. Одатда тез-тез Европа бўйлаб саёҳат қилади. Илова суиистеъмол қилингани учун платформа ёки унинг эгасини жавобгар деб топиш абсурд”, дея муносабат билдирди Telegram жамоаси.

    Хабарлар алмашиш иловаси шу каби айбловлар ёки ҳукуматнинг оммавий ахборот воситалари эркинлигини чеклаши сабабли баъзи мамлакатларда тақиқлаган ва аллақачон кўплаб мамлакатларда зиддиятларга сабаб бўлган.

    2015 йилдан бери Telegram 31 та мамлакатда вақтинча ёки бутунлай тақиқланган, бу бутун дунё бўйлаб 3 миллиарддан ортиқ фойдаланувчи демакдир.

    Telegram билан муаммога дуч келган мамлакатлар ҳақида қуйида маълумот берамиз:

    Буюк Британия

    Август ойи бошида Telegram Буюк Британиядаги муҳожирларга қарши тартибсизликларни режалаштириш ва мувофиқлаштириш учун ишлатилган, дея хабар беради Британия полицияси.

    Бу Англия шимолида болалар ўлдирилганидан кейин содир бўлди, шундан сўнг Telegram экстремист гуруҳлар томонидан қочқинлар, мусулмонларга нисбатан нафратни тарғиб қилиш, ҳужум жойлари ва нишонлари ҳақида маълумот алмашишда фойдаланилди.

    Британия бош вазири Кей Стармер ижтимоий тармоқлардаги тартибсизликларнинг тарқалишига ҳисса қўшаётган бундай фаолиятга қарши кескин чоралар кўрилишини билдирди. Бироқ ҳозиргача Telegram’га нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмади. Бироқ Стармер 2021 йилда барчани компанияга қарши “қаттиқ ва самарали санкциялар” қўллашга чақирди.

    Испания

    Март ойида Испания аҳолиси қисқа муддатга Telegram’дан фойдаланиш имконидан маҳрум бўлди: мамлакатнинг тўрт асосий медиа-нашрлари – Mediaset, Atresmedia, Movistar ва Egeda улар томонидан яратилган, муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган контент рухсатсиз Telegram орқали тарқатилаётганидан шикоят қилганидан сўнг, суд иловани тақиқлади.

    2023 йил июлида суд ишни кўриб чиқиш учун Telegram’дан қўшимча маълумот юборишни сўради. Мессенжер вакиллари жавоб бермаганидан сўнг эса иловани блоклаш буюрилди. Бироқ номутаносиблик ва миллионлаб фойдаланувчиларга зарар етказиши мумкин, каби танқидлардан кейин қарор бекор қилинди.

    Норвегия

    Мамлакат ушбу иловани миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкин деб ҳисоблайди. Шу сабабдан 2023 йил март ойида амалдорлар ва сиёсий маслаҳатчиларга иш қурилмаларидан Telegram ва TikTok’дан фойдаланишга тақиқ қўйилди.

    Focus 2023 таҳдидларини очиқ баҳолашда разведка хизмати Норвегия хавфсизлиги манфаатларига асосий таҳдид сифатида Россия ва Хитойни кўрсатмоқда.

    “Шунингдек, улар ижтимоий тармоқлар дезинформация ва сохта янгиликлар орқали бизга таъсир ўтказмоқчи бўлганлар учун қулай майдон эканини таъкидламоқда”, деди адлия вазири Эмилиэ Энгер Меҳл.

    Германия

    2022 йилда Германия ҳукумати 64 та канал нафратга қарши қонунларни бузиши мумкинлигини аниқлагандан сўнг Telegram’ни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқди. Хусусан, антисемит каналлар ҳақида сўз борди.

    Германия Telegram операторларига мамлакат қонунчилигига риоя қилмагани учун 5 миллион евро миқдорида жарима солди. Мессенжер Германия ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга розилик билдирган ва ушбу видеолар билан бир қаторда ноқонуний контентга эга бўлган барча материалларни ўчириб ташлаган.

    Украина

    Telegram 2022 йил бошида Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан бери асосий алоқа иловасига айланди: президент Владимир Зеленский ҳар куни каналида мурожаат қолдирди, мессенжердан фронтда алоқа учун фойдаланилди.

    Фото: Axios

    Бироқ россияликлар ҳам ундан ўз мақсадларида, хусусан, дезинформация тарқатиш ва ҳарбий гуруҳларни бузиш учун фойдаланмоқда. Бу Украинани агар компания маълум ўзгартиришлар киритмаса, масалан, Украинада офис очмаса ва зарарли ёки ёлғон контентни олиб ташламаса, Telegramъни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга мажбур қилди.

    Россия

    2018 йилда компания асосчиси ва бош директори Павел Дуров баъзи фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотларни расмий идораларга топшириш талабларини бажармагани учун Россия Telegram’ни икки йилга тақиқлаганди. Аммо тақиқ яроқсиз бўлиб қолди. Дастур эса аҳоли учун янгиликларнинг асосий элчисига айланди.

    Вақтинчалик тақиққа қарамай, расмий Telegram каналлари кейинчалик Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги каби давлат идораларига кириб келди.

    Беларусь

    Беларусда Telegram 2020 ва 2021 йиллардаги ҳукуматга қарши намойишлар ҳақида маълумот алмашиш учун асосий восита бўлган. Илова ҳатто президентлик сайловлари пайтида мамлакат интернети уч кунга ёпилган даврда ҳам ишлашда давом этган кам сонли иловалардан бири эди.

    Овоз беришдан сўнг Беларусда экстремистик ва асосан ҳукуматга қарши деб топилган Telegram каналлари рўйхати эълон қилинди. Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, уларга қўшилган фойдаланувчилар етти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинади.

    Хитой

    Telegram Хитойда 2015 йилдан бери блокланган. Хитой расмийлари ушбу мессенжер миллий хавфсизликка таҳдид солади, гўёки унда салбий контент тарқалади, норозилик акциялари ва ҳукумат назорати остида бўлмаган жамоат ҳаракатлари ташкил этилади, деб ҳисоблайди.

    Фото: Time 

    Баъзи экспертларнинг фикрича, Хитой ҳукуматининг ўзи ҳукумат ва коммунистик партияни танқид қилиб, блокировка учун сабаб яратиш учун “ҳужумлар” уюштирган.

    Эрон

    Telegram Эронда мамлакатнинг иқтисодий аҳволини яхшилаш талаби билан бошланган норозилик намойишлари ортидан 2018 йилдан сўнг блокланган. Ҳукумат Telegram’ни намойишларга ёрдам берганликда айблаб, Эронда ишлаб чиқарилган маҳаллий иловаларни қўллаб-қувватлаш кераклигини айтган.

    Тақиқдан аввал Эроннинг 80 миллионлик аҳолисининг ярми Telegramъдан фойдаланиши хабар қилинган. Кўпчилик ҳали ҳам VPN орқали иловадан фойдаланишда давом этмоқда.

    Ҳиндистон

    Дуров ҳибсга олинганидан бир кун ўтиб Ҳиндистон ҳукумати Telegram’нинг бир неча жиноий фаолиятдаги ўрни бўйича тергов олиб борилаётганини маълум қилди. Тақиқлаш тўғрисидаги қарор тергов тугагунига қадар қабул қилиниши мумкин.

    Айтилишича, мессенжер орқали болалар порнографияси ва университет кириш имтиҳони варақлари тарқатилган, акциялар нархи манипуляция қилинган ва товламачиликлар амалга оширилган.

    Фото: Times of India 

    Июль ойида ҳукумат Telegram каналидаги администратор пўлат лист ишлаб чиқарувчи компания акциялари нархини сунъий ўзгартиргани учун 20 000 евродан кўпроқ маблағ олганини фош қилувчи схемалардан бирини аниқлади.

    “Telegram’даги энг кенг тарқалган фирибгарлик турларидан бири бу инвестицион фирибгарликлар бўлиб, унда фойдаланувчи гуруҳга таклиф этилади ва расмий биржа савдо иловасини акс эттирувчи аслида сохта дастур орқали акцияларга инвестиция қилиш сўралади”, деди Деҳли полициясининг кибержиноятчилик бўлими.

    Таиланд

    Telegram Таиландда 2020 йилдан бери ҳукуматга қарши норозилик намойишларида қўллангани учун тақиқланган. Илова орқали 2014 йилда давлат тўнтариши натижасида ҳокимиятни қўлга киритган собиқ бош вазир Прают Чан-о-чанинг истеъфоси талаб қилинган материаллар тарқатилган.

    29.08.2024, 17:21   Изоҳ (0)   24321
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дуров ҳибсга олингач, Telegram мессенжерини юклаб олиш кескин ошди

    27.08.2024, 11:05

    Дуровнинг ҳибсга олиниши ортида Вашингтон турибди — Россия Давлат думаси 

    27.08.2024, 18:32

    Павел Дуров номзоди Нобель мукофотига илгари сурилди 

    28.08.2024, 09:40

    WSJ: Макрон Telegram штаб-квартирасини Францияга кўчиришни таклиф қилган

    28.08.2024, 17:32

    Forbes: Дуров фарзандларининг онаси Швейцарияда унга қарши судга мурожаат қилди

    28.08.2024, 18:57

    Индонезияда Telegram блокланиши мумкин 

    29.08.2024, 14:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.