• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда Leapmotor автомобиллари импорти чекланди

    Ўзбекистонда Leapmotor енгил автомобилларини сертификатлаш вақтинча тўхтатилди. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги сертификациялаш органларига огоҳлантириш хати юборгани маълум бўлди.

    Фото: autoreview.ru


    Ушбу бренд автомашиналарига чеклов қўйилишига Leapmotor C16 автомобилида аниқланган камчилик сабаб бўлган. Leapmotor компанияси томонидан ишлаб чиқарилган М1 тоифадаги Leapmotor товар белгили C16 русумли (VIN рақами LFZЗ93АN96RD091431) енгил транспорт воситаси мувофиқлигини баҳолаш натижасида регламентнинг 3-илова 44-бандида белгиланган талабга номувофиқлиги аниқланган.

    Мазкур номувофиқлик автотранспорт воситасидан фойдаланишда унинг электроникаси ёки бошқа қурилмаларидан фойдаланишда муаммоларга, айрим ҳолларда тегишли тизимларнинг ишдан чиқишига олиб келиши айтилган.

    Номувофиқлик Leapmotor компанияси томонидан бартараф этилгунга қадар М1 тоифадаги Leapmotor товар белгили автотранспорт воситаларини сертификатлаштириш юзасидан аризаларни қабул қилиш тўхтатилади.

    Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари томонидан 2025 йилнинг январь ойида иккиламчи бозордаги автомобиллар нархи таҳлил қилинган эди. 

    Электромобиллар нархи

    Мазкур даврда кўп фойдаланилган BYD E2: (15 250 доллар) ва Yuan Up (20 минг доллар) электромобиллари нархи ўзгармаган бўлса, бошқа электромобиллар ўртача нархларида арзонлаш кузатилди:

    • BYD E2: янги - 1,8 фоизга (17 100 доллардан 16 800 долларга), ўртача фойдаланилган - 2,9 фоизга (15 970 доллардан 15 500 долларга);
    • BYD Han: янги - 0,9 фоизга (32 500 доллардан 32 200 долларга), кўп фойдаланилган - 2,9 фоизга (31 750 доллардан 31 250 долларга);
    • BYD Song Plus DM-i Champion: янги - 0,3 фоизга (29 100 доллардан 29 минг долларга), ўртача фойдаланилган - 1,1 фоизга (27 200 доллардан 26 900 долларга), кўп фойдаланилган - 2,8 фоизга (24 999 доллардан 24 300 долларга);
    • BYD Song Plus EV Champion: янги - 1,4 фоизга (28 500 доллардан 28 090 долларга), ўртача фойдаланилган - 3,6 фоизга (26 600 доллардан 25 650 долларга), кўп фойдаланилган - 2,9 фоизга (24 050 доллардан 23 350 долларга).

    Хорижий автомобиллар нархи

    • Elantra: ўртача фойдаланилган - 2,3 фоизга (21 500 доллардан 21 минг долларга); кўп фойдаланилган - 4,8 фоизга (21 минг доллардан 19 995 долларга);
    • Tucson: кам фойдаланилган - 1,5 фоизга (33 500 доллардан 33 минг долларга), ўртача фойдаланилган - 0,8 фоизга (31 750 доллардан 31 500 долларга); кўп фойдаланилган - 2 фоизга (25 500 доллардан 25 минг долларга);
    • Sportage: кам фойдаланилган - 1,4 фоизга (29 минг доллардан 28 600 долларга), ўртача фойдаланилган - 1,8 фоизга (27 500 доллардан 27 минг долларга); 
    • Seltos: кўп фойдаланилган - 2,1 фоизга (23 500 доллардан 23 минг долларга) арзонлаган.

    Автомобиль бозори қандай ҳолатда?

    Ноябрь ойида 2024 йилнинг III чорагида Ўзбекистон автомобиль бозорида фаоллик даражаси ошган бўлса-да, 2023 йилги даражада эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Хусусан, июль сентябрь ойларида давлат рўйхатидан ўтказилган автомобиллар сони 352,8 мингтани ташкил қилиб, II-чоракдагига нисбатан 76,8 мингтага (27,8 фоизга) кўпайди. Бироқ, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос давридагига нисбатан 19,9 фоиз кам.

    Декабрь ойи аввалида Lacetti, Nexia, Spark каби оммабоп автомобиллар нархлари пасайгани ҳақида хабар берилган.

    Ўзбекистонда 2024 йил октябрида автомобиль бозорида сотувлар яна пасайгани айтилган эди. Октябрь ойида автотранспорт воситаларининг савдоси 102,3 минг донани ташкил этди, бу ўтган ойга нисбатан 7 фоизга кам. Йиллик кўрсаткичда эса пасайиш — 44 фоиздан кўпроқ.

    Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган етти йилда электромобиллар импорти 10 бараварга ошгани хабар қилинган эди.

    Ўзбекистонга 2019 йилда олиб кирилаётган электромобиллар божхона, акциз ва автотранспорт солиқларидан озод қилинган. 2021 йилнинг ноябрида ЙҲХББ электромобиллар учун “яшил” давлат рақамлари беришни бошлади. 

    Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов 2024 йил августида Электромобильларга божларни гибрид автомобилларники билан тенглаштириш кераклигини айтди. Иқтисодчилар электромобилларга бож жорий қилиш таклифига кескин қарши чиқди.

    Президентнинг 2024 йилдаги қарорига кўра, Ўзбекистонда электромобиль ва гибрид автомобиллар ишлаб чиқариш қуввати босқичма-босқич йилига 500 минг донагача оширилади.

    1 апрел, 17:43   Изоҳ (0)   2102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #электромобиль#импорт

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 9 октябрнинг энг муҳим хабарлари

    09.10.2024, 22:40

    Ўзбекистонга йил давомида қанча автомобиль импорт қилингани маълум қилинди

    14.10.2024, 10:25

    Ўзбекистонда гибрид автомобиллар импорти ошди

    17.10.2024, 12:55

    Ўзбекистонда электромобиллар аккумуляторлари учун утилизация йиғими жорий этилиши мумкин

    30.10.2024, 10:30

    Ўзбекистон 10 ойда қанча электромобиль импорт қилгани очиқланди

    11.12.2024, 18:20

    Марказий банк раиси этиб тайинланган Ишметов, пойтахт бўйлаб ўрнатиладиган байрам арчалари, Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган қонун лойиҳалари: 11 декабрнинг эн...

    11.12.2024, 22:25

    Ўзбекистонга 11 ойда 215 млн долларлик электромобиль импорт қилинди

    24.12.2024, 18:20

    Салкам 1 млрд сўмга сотилган автомобиль рақами, янги йил байрамида 6 кун дам оладиган ўзбекистонликлар, Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлган Марказий б...

    24.12.2024, 22:43

    Декабрда ҳам иккиламчи автомобиль бозорида фаоллик пасайди — тадқиқот

    16 январ, 22:35

    Энди электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади

    4 феврал, 23:10

    Ўзбекистонга 2024 йили қанча электромобиль импорт қилингани очиқланди

    6 феврал, 21:00

    Нукусдаги хусусий боғчада болаларга қўполлик қилган тарбиячи, Ўзбекистонга қайтариладиган 182 млн доллар, ўз ёрдамчисини калтаклагани айтилаётган Чуст тумани суди

    6 феврал, 23:05

    Утилизация монополия учун янги баҳонами?

    8 феврал, 18:10

    Ўзбекистонда экофаол фуқароларга банклардан истеъмол кредити олишда чегирма берилади

    10 феврал, 12:55

    Ўзбекистон иккиламчи автомобиль бозорида январь ойида пасайиш давом этди – таҳлил

    12 феврал, 21:40

    “Кирага ишониб, кафансиз қолиш ҳеч гапмас”: Ўзбекистонда кредитга машина олиб, тирикчилик қилаётганлар ҳикояси

    14 феврал, 21:56

    Ўзбекистонга енгил автомобиллар импорти кескин камайди

    24 феврал, 17:35

    Instagram: Юлдуз Усмоновага Каъбанинг калити совға қилинди, Абдулла Қурбоновнинг ота-онасига қимматбаҳо ҳадяси, Муниса Ризаева хонадонида хурсандчилик

    25 феврал, 10:14

    Ўзбекистонда “Атом” электромобили ишлаб чиқарилиши мумкин

    5 март, 08:15

    Малайзия компанияси Ўзбекистонда электр скутерлар ишлаб чиқариши кутилмоқда

    14 март, 08:45

    Mercedes-Benz компанияси видео ўйин тизимига эга ақлли электромобилларни тақдим этди

    18 март, 10:51

    Ўзбекистон иккиламчи автомобиль бозорида электромобиль ва иномаркалар нархлари тушиши тезлашди

    18 март, 18:05

    Тошкентда якунланган иситиш мавсуми, “Ташаббусли бюджет”дан четлатиладиган айрим лойиҳалар, юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган Temu маркетплейси: 18 мартнинг энг...

    18 март, 23:15

    Rolls-Royce’дан тортиб Bugatti’гача: жаҳон юлдузларининг энг қимматбаҳо автомобиллари

    26 март, 10:50

    Баҳайбат Hummer ва 3D принтердан чиқарилган Yoyo: дунёдаги энг ноодатий автомобиллар

    24 март, 21:00
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёда илк марта инсон қовуғи кўчириб ўтказилди

    Дунё | 18 май, 21:16

    Исроил Ғазода қуруқликдаги ҳужумни кучайтирди

    Дунё | 18 май, 20:45

    Роналдуга 5 та клуб қизиқиш билдирмоқда — Mirror

    Спорт | 18 май, 19:55

    Хитой Ҳиндистон билан можаро пайти Покистонга ёрдам кўрсатди — Bloomberg

    Дунё | 18 май, 19:55

    Путиннинг Зеленский билан учрашиш шарти маълум қилинди 

    Дунё | 18 май, 19:20

    Наманганда 1 суткада болалар автомобиль ҳайдашига оид 45 та ҳолат аниқланди

    Ўзбекистон | 18 май, 18:51

    Россия Украинага рекорд миқдорда дрон учирди 

    Дунё | 18 май, 18:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.