Саудия Арабистонида ўтаётган U-17 Осиё чемпионати ярим финал босқичи баҳслари ўтказилди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 17 апрель, пайшанба куни Шимолий Кореяга қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга чиқди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида ҳисоб очилди. Садриддин Ҳасанов гол уриб, Ўзбекистонни финал сари етаклади. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас шимолий кореялик футболчи Канг Мёнг Бом қизил карточка олиб, майдондан четлатилди.
Иккинчи бўлимнинг 62-дақиқасида эса Жамшидбек Рустамов ҳисобни иккитага оширди. Орадан 3 дақиқа ўтиб эса Абубакир Шукуруллаев ҳисобни йириклаштирди.
Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон ёшлари финалга йўл олди. Ярим финалнинг иккинчи жуфтлигида Саудия Арабистони ёшлари Жанубий Кореяни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, ғалабани қўлга киритган.
Финал баҳси 20 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 20:00 да старт олади.
Изоҳ (0)