Бангладешда футбол бўйича ампутантлар ўртасидаги Осиё чемпионати якунига етди.
Турнир финалида Ўзбекистон Индонезияга қарши майдонга тушди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Жамоа сардори Абдужамил Шукуров ҳет-трикка эришган бўлса, Азиз Абдураҳмонов дубль қайд этди. Яна бир гол Қудрат Худойқулов ҳисобига ёзилди. Якуний натижа — 6:0.
Шу тариқа Ўзбекистон қитъа чемпионатидаги барча ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ғолибликни қўлга киритди.
Изоҳ (0)