Тошкент вилояти Пискент туманида инсон ҳаёти сақлаб қолинди, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
Унга кўра, бугун, 15 апрель куни соат 04:49 да Тошкент вилояти ФВБга А-373 автомобиль йўлининг Пискент тумани ҳудудидан ўтган қисмида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва унинг оқибатида ҳайдовчи автомобиль салони ичида қисилиб қолгани, унга амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари зудлик билан айтилган манзилга етиб бориб, тезкор ҳаракатлар натижасида ҳайдовчи қутқарилган ва малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифокорларга топширилган.
Сирдарёда қутқарувчилар ағдарилган юк машинасида қолиб кетган инсон ҳаётини сақлаб қолган эди. Шу билан биргаликда, ФВВ қутқарувчилари Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида ёнғинда қолган икки нафар болани дераза орқали қутқариб қолганди.
Шунингдек, Фарғона вилояти Фарғона туманида 40 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилган эди. Самарқандда эса ҳожатхонадан чақалоқ қутқарилган.
Изоҳ (0)